2:58

Ëруғлик бўлсин

MP3

Narrator 1 «Худо: «Ëруғлик бўлсин», — деди ва ёруғлик пайдо бўлди. Худо ёруғликнинг яхши эканини кўриб, уни қоронғиликдан ажратди.» (Ибт 1:3).

Ассалому алайкум. Дунёнинг барча мамлакатларида Худонинг фарзандлари Унинг каломига ишонгани учун дунёда турли синовларни бошидан кечиради. Ҳамма давлатларда синов ва қийинчилик турлари ўша давлатларнинг сиёсий ҳолати ва одамларининг тушунчаларига қараб турланади. Бугун эса биз сиз билан Хитойда масиҳийларнинг аҳволи қандай бўлганлиги ҳақидаги гувоҳликни тинглаймиз. Шу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган, эшитган ва унинг ҳақиқатлигини тан олган биродар бу ҳақида шундай дейди:

Narrator 2 «1949 йилда Худонинг халқи турли хил синовларга ва қийинчиликларга дуч кела бошлади. Шу йилдан бошлаб, Худо жамоатларига қарши катта ҳужум бошланди. 1958 йилга келиб эса ҳукумат ҳамма кўзга кўринган жамоатларни ёпиб ташлаган эди. Хитойга келган чет эллик меҳмонларга бир хитойлик шундай деган эди. – Масиҳийлик энди бу юртнинг музейига қўйилган. У аллақачон ўлиб, кўмилиб ҳам бўлган!» 1970 йилда Хитойга ташриф буюрган масиҳийлар делегацияси қайтиб боргач, бу ҳақида шундай ҳисобот берган: «Хитойда бирорта ҳам масиҳий қолмабди».

Худонинг ҳар бир фарзанди Ибтидо китобида ёзилган Худонинг «Ëруғлик бўлсин» — деган сўзини яхши билади. Бу калом Хитойдаги жамоатларнинг ҳолатига жуда тўғри келади. Хитойда деярли ҳамма кўзга кўринган жамоатлар ўлган эди.

Narrator 1 Ўша пайтларда ҳеч ким хушҳабар айтишга журъат қила олмасди. Жамоат ва унинг ҳамма ниятлари батамом ўлган эди. Бироқ Худога минг қатла шукурки, биз ўлганни тирилтира оладиган Худони биламиз. Хитойдаги ҳамма эски тартибдаги жамоатлар Худованд иродаси билан атеист ҳукумат томонидан йўқ қилинганига ишонаман. Худованд Ўзи истаганидай, Ўз мақсадларига кўра, Янги жамоатни бунёд қилмоқчи эди. Хитой жамоати бугунга келиб 10 миллионга етди. Бу нафақат Худонинг мавжудлигини, балки Унинг тенгсиз қудратининг нишонидир.

1970 йилларгача Масиҳ жамоатлари худди атиргул ғунчаси каби узоқ вақтгача ёпилган эди. Аммо у очилишни бошлагач, ўзининг гўзаллигини ва ҳаёт эканлигини дунёга маълум қилди.

Narrator 2 Худованд Ўзи танлаб олган фарзандларига куч қувват, тоқат ва бардош бериб, улар орқали Ўзининг мавжудлигини кўрсатадиган бетакрор белгиларини, ажойиботлари-ю, мўъжизаларини намоён қила бошлади. Масиҳийлар Муқаддас Руҳга тўлиб, ҳеч нарсадан қўрқмай, яна Раббимиз ҳақидаги хушҳабарни айта бошладилар. Худованд Ўзи танлаб олган фарзандларини садоқатли ва кучли жангчига айлантирди. Улар бу оламнинг ёвуз кучларига қарши кураша оладиган ҳақиқий жангчига айланган эдилар.

Хитой жамоатлари ва масиҳийлари бошига келган қийинчиликлар, қувғинлар ва таъқибларни худди оловга ўхшатиш мумкин. Бу олов ҳақиқий масиҳийларни соҳталаридан ажратиб қўйди. Қийинчиликка чидай олмаганлар атеист давлат шартларига кўниб, Худодан воз кечдилар. Шу йўл билан Худованд Ўзига садоқатли соф имонлиларни ажратиб олди».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top