3:11

Икки отни миниш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. От минаётган чавандозни кўрганмисиз? Бугунги замонимиз, тезкорликни ва кўпроқ ишлар бажаришни талаб этади. Борига қаноат қилиш, бугунги кун шиори бўлмай қолди. Бугун ҳамма кўпроқ ва тезроқ деган фикр билан яшайди. Чавандоз нега битта от билан қаноатланади. Ахир бугунги кунимиз кўпроғини қилишни талаб этаётган бўлса?! Шу ерда Худованд каломини келтириб ўтаман: «Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қила олмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар» (Мат 6:24). Жуда ҳам ақлли гап. Юқорида эслатганимиз чавандоз ҳам икки отни бир вақтнинг ўзида минолмайди. Бордию минишга ҳаракат қилса, ўзи бирор бир кўнгилсизликка тушади.

Narrator 2 Сиз ва биз айни дақиқаларда мангуликнинг икки қирғоғида турибмиз: ҳозирча бизга тинчлик бермаётган ўтмишнинг армонларию уни келгусида ҳал қилиш иштиёқи исканжасидамиз. Биз барча имкониятларимизни ишга солганимизда ҳам, амин бўлингки, на унисида, на бунисида ҳақиқий ҳаёт кечира олмаймиз. Биз бунга эришиш учун ўжарлик билан ҳаракат қилар эканмиз, жисмоний соғлиғимиз ва ақлий қувватимизга путур етказамиз. Келинг, яхшиси, бизга ажратилган вақт, кун чиққандан бошлаб кун ботгунча ўтадиган оралиқда байрамона кайфиятда яшашни ўрганайлик. «Оқшом тушгунча» — дейди ёзувчи Робертс Стивенсон – ҳар бир киши ҳар қандай оғир ишнинг уддасидан чиқа олади. Ҳар биримиз қанчалар оғир иш бўлмасин, кун давомида бажаришга қодирмиз.

Narrator 1 Ҳар биримиз қалбий осойишталикда, сабр-қаноат билан яшаб, атрофимиздаги кишиларга ҳайрихоҳлик, меҳр-муҳаббат кўрсатиб кунни кеч қилишимиз мумкин. Ахир яшашдан асл мақсад ҳам айнан шу-ку! Шундайликка шундай, аммо ҳаёт талаблари бошқачада, деймиз. Тонг отгандан қоронғулик тушгунгача яшашни ўрганганлар ҳақида бир неча томли китоб ёзса бўлади. Шундай яшашни билмаганлар, қаттиқ тушкунликка тушишади ва соғлиқларидан айрилишади. Агар тўғри яшашни ўргансангиз, кун ва ҳаётингиз давомида анча-мунча қийинчилик ташвишларини енгса бўлади. Кўп инсонларнинг ҳаётларини ўзгартириб юборган бир жумла бор. Уни эътиборингизга ҳавола қиламан: «Ақлли киши учун ҳар куни янги ҳаёт бошланади».

Narrator 2 Бу ҳақиқатни эрамиздан аввалги ўттизинчи йилда римлик шоир Горатсий ҳам яхши англаган. Унинг бир шеърини эътиборингизга ҳавола қиламан.

Ўтаётган ҳар кун сенга сўнгги бор

Нур сочар кўрсатиб қувонч, илтифот.

Сен эса журъатсиз, миқ этмай зинҳор

Бебаҳо фурсатни айлайсан барбод… Ҳар янги кун бизга берадиган қувонч ва имкониятларни кўриш учун, ҳаракат қилинг. Ҳар бир кунингизни худди бутун бир ҳаётингиздек, самарали ўтказишга ҳаракат қилинг. Шунда муваффақият гултожи сизники бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top