2:52

Шахсий Хушхабарчилик 02

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродар, сиз хеч ўйлаб кўрдингизми, нима учун Худо борлиқни яратишга қарор қилди: осмон ва ерни, юлдузларни ва денгизларни, тоғларни ва водийларни ва албатта одамни?

Ҳақиқатан ҳам кўпчилик бу саволни беради. Лекин жавоб оддий. Буларнинг ҳаммаси учун Худода мақсад ва режа бор эди. Ҳеч нарса мақсадсиз яратилмаган. Бошиданоқ ҳатто одам яратилишидан олдин Худонинг мақсади Ўзида борининг ҳаммасини одам билан бўлишиш эди.

Бу эса шахсий хушхабарчиликнинг ҳақиқий намунасидир – ўзингда бори билан бўлишиш. “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик…” — деди Худованд Ибтидо китобининг 1 боби 26 оятида.

Худо одам билан Ўзининг шахсий мавжудлигини ва Ўзининг шахсий табиатини бўлишди. Худонинг Ўзини одамлар билан бўлишиши бу Хушхабар эди. Худо Ўзининг шахсий табиатини одамлар билан бўлишганидан сўнг, У яратганларининг ҳаммасини одамга берди.

Кейинроқ Худо гўзал Эрам боғига осмондан тушиб Одам билан қўл ушлашиб, худди ота-боладек суҳбатлашар эди. Уларнинг ўртасида тўлиқ ўзаро тушуниш ҳокимлик қилар эди.

Азизлар, ҳатто энг яхши актёр ҳам бунинг қанчалик гўзал бўлганини етказиб беролмаса керак. Таажжуб, Худонинг фидойи севгиси биттагина Одамда тўхтаб қолмади. Одам гуноҳ қилганида Худо қайғуга ботди, лекин Унинг Одамга бўлган муносабати ўзгармади.

У яна ерга тушди ва келаётган Қутқарувчи ҳақидаги Хушхабарни инсон билан бўлишди. Бу хабарни биз биринчи марта Ибтидо китобининг 3 боби 15 оятида кўрамиз.

Худо иблис, илон билан гаплашганида шундай деди: “Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди…”. Бу Унинг Ўғли Исо Масиҳ ҳақида айтилган эди. У деди: “Илон, иблис Одамни гуноҳ билан васвасага солганида уни қулатган эди. Лекин Мен Ўз Ўғлимни, Исо Масиҳни иблиснинг бошини эзиш учун юбораман”.

Ҳа, Худонинг фидойи севгисининг поёни йўқ. Юҳанно китобининг 3 боби 16 оятида: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”.

Бу машҳур оят шахсий хушхабарчилик бўйича Худо намунасининг юрагидир. Унинг севгиси бу шахсий севги, барча одамларга берувчи ва фидойи севгидир. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта ушбу сайтимиздан фойдаланинг ва бошқа биродарлар билан ўртоқлашинг. Ҳозирча эса хайр соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top