Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, кўриб турганимиздек, Исо Худо ва Унинг севгиси ҳақида гапириш учун келди.
Ярамас одамлар Уни хочга михладилар. Лекин У қабрда қолмади. У ҳаётга қайтди, ўликлар ичидан тирилди ва ҳозирда У осмонда, Отанинг ўнг томонида ўтирибди. Лекин Худога шукурлар бўлсин, Унинг хушхабарчилик режаси Масиҳда қолиб кетмади. Масиҳ уни Ўзининг ҳаворийлари ва шогирдларига етказди. У деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”. Марк Хушхабар китобининг16 боби 15 ояти.
Бу амр нафақат танланган гуруҳ одамларига тегишли, масалан: ҳаворийларга, хушхабарчиларга, хизматчиларга, чўпонларга ва ўқитувчиларга. Бу амр ҳаммага тегишли.
Лекин Исо шогирдларини қандай йўл билан юборди? Исо ибодатида Отасига шундай деди: “Сен Мени дунёга юборган эдинг, Мен ҳам уларни дунёга юбордим”. Юҳанно мактуби 17 боб 18 ояти. Худо Исони қандай юборган эди? Худо Уни хизмат, куч ва ҳокимият билан юборган эди.
Худо Уни барча одамлар учун юборди. Худо Уни ҳукм ёки маҳкум қилиш учун эмас, балки озод қилиш учун юборди. Бу хизматни Масиҳ бизга берди. У худди шундай деди: “Мени юборганингдек, Мен ҳам уларни юбордим. Уларни Мени асраганингдек асра. Мен билан бўлганингдек улар билан ҳам бирга бўл”.
Биз Худонинг элчилари эканлигимиз ажойиб эмасми? Энди келинглар, ҳаворий Бутрусга синчковлик билан боқайлик, Эллигинчи куни у Исо билан худди шу нарса ҳақида гаплашди. Бу воқеа Ҳаворийлар га мактубининг 2 боби 14оятидан 39 оятигача бўлган жойларда ёзилган.
Азиз биродарлар, Уни оломон олдида туриб, Масиҳ ҳақида гувоҳлик бераётганини фараз қилинг. У ўзининг қозилари билан гаплашаётганини эшитинг. Сизлар эшитасизлар:
“Кўрган ва эшитганларимни қандай гапирмайман?” Энди эса, унинг орқасидан Рим офицери Корнилийнинг уйига боринг. Сизлар яна унинг Масиҳ ҳақида гувоҳлик бераётганини кўрасизлар . Ҳаворийлар китоби ҳаворий Павлус ва унинг саёҳатлари ҳақида кўп хабарлар беради.
Ҳаворий Павлуснинг саёҳатида унга эргашинг ва унга қулоқ солинг. У фақат Масиҳ ва Унинг хочга михланиши ҳақида гапиради. Масиҳ учун одамларни забт этиш ва бошқалар билан шахсий масиҳийлик тажрибасини бўлиши бу Павлуснинг ўчмас истаги эди. Уни зиндонга солишди, урдилар, занжирбанд қилиб қўйишди, у очлик ва ёлғизликни бошидан кечирди, ўзининг ҳамкасблари томонидан ҳам унутилган эди. Лекин юқорида саналганлардан ҳеч бири уни Хушхабар айтишдан тўхтатиб қололмади. Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.