Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз ишонаётган Худо қандай Худо эканини биласизми? Мен ҳаётимда Худони билиб, ҳис қилиб англаганларимга кўра шундай дейман. “Менинг Худойим –Тирик, Эшитадиган, Қудратли, Меҳрибон, Адолатли ва Ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайдиган Худо.” Агар сиз ҳам Худо билан яшаётган бўлсангиз, Унинг сиз учун қандай Худо эканини билиб олгансиз албатта. Бугун унинг садоқати ҳақида сўзлашишни маъқул топдик. Худованднинг Ўзи бу ҳақида шундай деган: “Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”. Ҳаётимизда оғир дамлар бўлиб, қўрқувлар исканжасига тушиб қолганимизда, Худони ёрдамга чақирамиз. Шу пайт танлашимизга тўғри келади, Худонинг “Сени ташлаб кетмайман”, деган ваъдасига ишонамизми, ё ўз қўрқувларимизга қараймизми? Қудратли, Меҳрибон Худойимизнинг ўзи бизга: “Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”, деган.
Narrator 2 Шундай экан, биз ҳам қўрқмай, дадиллик билан: “Эгам Мададкоримдир, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?!” Худо “Сени ташлаб кетмайман”, деб ваъда бердими, демак ҳеч нарса унинг бизни тарк этишига сабаб бўлолмайди. Гуноҳ, худбинлик, қайсарлик қилганимизда ёки йўлдан адашганимизда ҳам Худо бизни ташлаб кетмайди. Худованд ўз ваъдасини бажаришига имкон беринг. Қўрқувлар пайтида Унга қаранг ва Унинг ваъдасига ишонинг. Шунда Унинг нақадар меҳрибон, садоқатли ва қудратли эканига амин бўласиз. Баъзан ҳаётимиздаги оғир ва жуда секин олға силжиётган воқеалар, Худо бизни ташлаб қўйгани ҳақидаги шубҳаларни беради. “Нега бошқаларнинг ишлари жуда тез битади, жуда тез муваффақиятга эришади. Мен эса ҳар доим ўзим қаттиқ ҳаракат қилишим керак. Худованд менга ёрдам бермаяпти.”, деб ўйлаймиз.
Narrator 1Ҳаётимиз бир хилда зерикарли кетаётган пайтда ҳам Худо бизни ташлаб кетмаслиги ҳақидаги ваъдани эслаймизми? Биз Худованд фақат ҳаётимизда оғир ва енгиб бўлмайдиган ҳолатлардагина ишлайди. У ўз ваъдаларини фақат ана шундай пайтлардагина қудрат билан бажаради, деб ўйлаймиз. Агар сиз ҳам шундай деб ўйласангиз, адашасиз. Худованд доимо — оғир ва сокин пайтларда ҳам биз билан бирга. У ҳеч қачон ҳаётимизда ишлашдан тўхтамайди. Биз оддий ва зерикарли ўтаётган кунларимиз ҳақида ўйлаганимизда “Худованд менинг ҳаётимда ишлаяпти ва мени бирор бир ажойиб ишга тайёрлаяпти”, деб ўйлаймиз. Аммо Унинг иноятида кўпроқ яшаб, ўсганимизда Худо ҳар қачон оғир ва зерикарли кунларимизда ҳам, аввал ва ҳозир ҳам Ўзини улуғлаётганини кўрамиз. Агар ортимиздан Худо қўллаб – қувватлаётганини билсак, Худонинг ақл бовар қилмас кучи бизни тўлдиради.
Narrator 2 Оддий кунларимиз ҳам Худонинг севгисига, шодлигига тўлиб, қувончдан қўшиқ куйлаймиз ва Худони улуғлаймиз. Шундай кунни оддий ва зерикарли деб бўладими? Худованднинг ваъдаларига ва Каломига бўлган ишонч қайдан келади? Агар биз бирор марта бўлса ҳам, Унинг ўз ваъдасини ҳаётимизда қўллашига йўл қўймасак, қўрқувларимизни ташлаб, Худога бўлган ишончни юрагимизга олмасак, қандай қилиб Худонинг ваъадалари ҳаётимизда амалга ошишини кўрамиз? Агар бир марта бўлсада, Худога ишонсак, У ҳаётимизга арзигулик мўъжиза қилиб, Унга ишониш тажрибасини беради. Қанчалик унга яқинроқ юрсак, Унинг нафақат “Сени ташлаб кетмайман”, деган ваъдаси, балки бошқа ваъдалари ҳам ҳаётимиз учун ҳақиқат эканини кўрамиз.