Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Имонли бўлиб, Худонинг кечиримига эга бўлиб яшаш қандай яхши. Забур китобида Довуд пайғамбар шундай ёзган, “Биродарларнинг тўпланиши қандай яхши, бу тонгги шудринг каби ва Хоруннинг соқолига оқиб тушган мой кабидир бу.” Яна Янги Ахд китобида ҳам, Ёқуб китобида: “Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар”. Имонли одамнинг ҳаётида кечирим унинг имони билан чамбарчас боғлиқ. Биз бошқаларни ва ўзимизни кечиришни билишимиз лозим. Энг аввало ўзимизни кечиришимиз ҳақида айтсак, ўзимизни кечиришимиз ҳам баъзида узоқ жараён бўлади. Биз тавба қилиб Худодан кечирим сўраганимизда Худо бизни кечиради, аммо ўша гуноҳ учун афсусланиш келаверади. Бундай ҳолатда бизни эшитиб ёрдам бера оладиган бир ишончли дўстимиз бўлиши керак. Шундай одамни қаердан топасиз? Албатта ўзингиз каби Худога ишонадиганлар орасидан.
Narrator 2 У сиз учун тўғри одам эканини қайдан биласиз? Сиз учун, сизнинг дардларингиз, гуноҳларингиз ва афсусларингизни эшитиб, бошқаларга айтмайдиган ва сизга ҳам гуноҳингизни эслатмайдиган одам — энг тўғри одамдир. Бундай одам билан ишончли муносабат қилиш — имонда ўсишингизга, Худонинг иродасини билишингизга, олдингиздаги тўсиқлардан тезроқ ҳалос бўлишга ёрдам беради. Биз гуноҳларимиз учун тавба қилганимизда, Худо ўша гуноҳларимизни океан тубига улоқтириб юборади. Шунинг учун бундай одамни топиш осон эмас. Бундай одамга эга бўлиш марҳаматга эга бўлиш дегани. Бундай муносабат Худога ҳам маъқул. Худонинг Ўзи бундай одамларни бирга учраштиради ва бу муносабатларни марҳаматлайди. Шу муносабатлар пайтида ҳам ҳар иккисини марҳаматлайди ва уларга муносабат орқали донолик беради ва Унинг йўлида юришимизда тажриба беради.
Narrator 1 Энди бундай одам билан нима қиласиз? Бу одам сизнинг Худо билан ўртангиздаги руҳоний кабидир. Албатта биз Исо Масиҳ орқали Худо билан тўғридан тўғри муносабат қилиш бахтига эга бўлдик, аммо бу биродар, дўст сизни тўғри кўз билан, Худонинг фикрига таяниб эшита олади. У сизга ёмонликни раво кўрмайди. Унинг сиз билан вақт ўтказишидан мақсади, ўрганиш ва сизга чин дилдан ёрдам бериш. У билан Каломни бўлишишингиз, тушунмаганларингизни муҳокама қилишингиз, ичингизда Худодан бошқа ҳеч кимга айта олмаганларингизни айтиб маслаҳат сўрашингиз мумкин. Биласизки, Худованд Каломи орқали ҳамда бизга имонли биродарлар орқали гапиради. Бу ишончли биродар орқали Худованд жуда кўп гапириши ва уни сизнинг ҳаётингизни ўзгартириш учун ишлатади. Унинг Худо олдида мажбуриятлари қандай? Сизга ишончли ва ҳақиқий дўст бўлиш, сиз учун чин дилдан ибодат қилишдир.
Narrator 2 У сизга ишончли суҳбатдош бўла олган экан, сизнинг бу муносабатдаги ўрнингиз қандай бўлади? У билан худди Худо билан очиқ бўлгандай очиқ бўлиш, ғирромлик қилмаслик, Унинг тавсияларини донолик билан қабул қилиш ва ўз навбатида сиз ҳам унга нисбатан ишончли ҳамсуҳбат ва дўст бўлишингиз керак. Ишончли дўст топиш бу нафақат ўз нафсониятингизни, қадриятингизни унга ишониб топшириш балки ўз навбатида сиз ҳам унинг қадриятини ва нафсониятини қабул қилиб ҳимояда сақлаш, дегани. Муносабат даврида икки инсон сирларини бўлишади, бу эса ажойиб ва ишончли муносабат шаклланишига сабаб бўлади. Бундай муносабат пайтида сиз ҳам бошқа биров учун ишончли дўст ва маслаҳатгўй ва Худо билан юришда таянч бўлишни ўрганасиз, вақти келганида эса сиз ҳам ўшандай ишончли одамга айланасиз.