3:21

Нима учун яшаяпмиз?

MP3

Салом азизлар. Ҳаётингизнинг қолган қисмини Худонинг улуғворлиги учун яшашингиз сиздан кундалик жадвалингизда, муносабатларингизда ва бошқа соҳаларда ўзгаришингизни талаб қилади. Бу баъзида осон йўлдан кўра қийинроқ йўлни танлашни билдиради. Ҳаттоки Исо ҳам бу билан курашган. У хочга михланишини билганида, шундай фарёд қилган: “Энди эса юрагим сиқиляпти, Мен нима ҳам десам экан? “Эй Отам, Мени ушбу вақт соатдан қутқаз” дейми? Ваҳаланки, мен шу вақт соат учун келганман. Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!”(Юҳанно 12:27,28)

Исо йўлнинг айрилиш нуқтасида турган эди. У Ўзининг мақсадини амалга ошириб Худога улуғворлик келтирсинми ёки орқага қайтиб шинам, Ўзига қаратилган ҳаётини яшасинми? Сиз ҳам шундай танловга дуч келасиз. Сиз ўзингизнинг мақсадингиз, қулайингиз ва ҳузур ҳаловатингиз учун яшайсизми ёки ҳаётингизни қолган қисмини Худо сизга абадий ҳаёт ато этишга ваъда берганини билиб Унга улуғворлик келтириш учун яшамоқчимисиз? Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонини аямаса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади.” (Юҳ 12:25). Ҳозир ушбу масалани ҳал қилиш вақти. Сиз ким учун яшамоқчисиз – ўзингиз ёки Худо учунми? Сиз Худо учун яшашга кучингиз етиши ёки етмаслигини ўйлаб иккиланаётган бўлишингиз мумкин. Ташвишланманг. Агар сиз Худо учун яшашга қарор қилсангиз У сиз муҳтож бўлган барча нарсани муҳайё қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Раббимиз Исо Ўзининг улуғворлиги ва камолоти шарофати ила бизни даъват этган ва бизга Ўзини танитган. Яшаш ва Худо йўлида юришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани У бизга Ўзига хос илоҳий куч қудрат билан ато этган.”(2Бут 1:3).

Ҳозирнинг ўзида Худо сизни яратишдан мақсадини амалга ошириб Унга улуғворлик келтиришга таклиф қилади. Фақатгина шу ҳақиқий яшаш йўлидир. Бошқа ҳаммаси шунчаки мавжуддир. Ҳақиқий ҳаёт ўзингизни тўлиқ Исога бағишлаш орқали амалга ошади. Агар сиз буни қилмаган бўлсангиз, сиз уни қабул қилиб унга ишониш кифоядир. Муқаддас Калом қуйидаги оятда ваъда беради, “Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди. ”(Юҳанно 1:12). Сиз Худонинг таклифини қабул қилмоқчимисиз?

Биринчидан, ишонинг. Худо сизни севишига ва сизни ўзининг мақсадлари учун яратганига ишонинг. Сиз тасодиф эмаслигингизга ишонинг. Сиз абадий яшаш учун яратилганингизга ишонинг. Худо сизни хочда сиз учун қурбон бўлган Исо билан муносабатда бўлиш учун танлаганига ишонинг. Қандай гуноҳ қилганингиздан қатъий назар Худо сизни кечиришини ҳоҳлашига ишонинг.

Иккинчидан, қабул қилинг. Исони ўз ҳаётингизга Раб ва Нажоткор сифатида қабул қилинг. Гуноҳларингиз учун Унинг кечиримини қабул қилинг. Сизнинг ҳаётингизнинг мақсадини бажаришга куч берувчи Унинг Руҳини қабул қилинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Кимки Худо Ўғлига ишонса, абадий ҳаётга эришади.” (Юҳанно 3:36).

Бордию, ҳаёт мақсадлари ҳақида ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top