Ассалому алайкум. Бахтли юрак қандай бўлади. Бу юракнинг оиламиздагиларга таъсири қандай? Бугун сизлар билан айнан мана шундай бахтли юрак ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳар бир она ҳаётида нималар содир бўлаётганидан қатъий назар, фарзандларини кўрганида уларни қанчалик севиши кўзларидан сезилиб туриши лозим. Сизнинг ишдаги муаммоларингиз, кимдир сизнинг асабингизга теккани ҳамма-ҳаммаси ишхонада қолиши керак. Уйга фақатгина бахтли юрак билан кириб боришимиз лозим. Ҳар бир онанинг юрагида фарзандлари учун чексиз меҳр-муҳаббат борлигини биламиз. Аммо ҳамма оналар ҳам ана шундай меҳр-муҳаббатга тўлиб тошган эмас. Буни қандай биламиз? Фарзандларингизнинг кирларини ювганингизда шу ишни қандай кайфият билан бажарасиз? Хурсанд бўлиб қиласизми ёки нолийсизми? Улар учун бирор бир иш қилганингизда-и? Масалан, туфлисини кийдириб қўйганингизда, боғичларини боғлаб қўйганингизда, кийимларини кия олмаётган фарзандингизнинг кийимларини кийгизганингизда, уй ишларини бажара олмаётган фарзандингиз ёрдам сўраб келганида, хуллас бу рўйҳатни тинимсиз давом эттириш мумкин. Хўш, шундай пайтларда сизнинг бу ишларга муносабатингиз қандай бўлади? Нолийсизми, фарзандингизни койийсизми ёки бу ишни хурсандчилик билан бажарасизми? Бу нарса улар учун жуда муҳим. Агар фарзандингиз сизга гап қайтараётган бўлса ёки бирор бир иш буюрганингизда ер депсиниб қилаётган бўлса, демак билингки сиз юқоридаги ишларни хурсандчилик билан бажармагансиз.
Оналик меҳри билан тўлиб-тошган юрак ўзининг қимматбаҳо оиласи учун ҳаётда нима керак бўлса, севги билан ҳаммасини таъминлайди. Масалан, озиқ-овқат, тоза кийимлар, тинч уй. Овқат пишириш, кийимларни ювиш жуда қизиқ нарса бўлмаса ҳам, оналик меҳри билан тўлган юрак буни чин дилдан бажара олади. Оналик меҳри билан тўлиб тошган юрак оила аъзоларининг жисмоний талаблари учун доим қайғуради. Агар оналар шу ишларни мунтазам равишда қилмаса, бу беписандлик бўлади. Эрталаб будилник жиринглаганида, болаларни мактабдан олаётганда, тўгаракдан қайтаётганда онанинг қандай бахтли бўлишларини болалар билишлари керак. Забур 112 боб 9 оят шундай дейди: «Туғмас аёлни У уйида ўрнаштирар. Уни фарзандлар онаси қилиб қувонтирар. Ҳамдлар бўлсин.» Мен мана шу оятни ўқиганимда бахтли бўлишга қарор қилдим. Доимо ўзимни бахтли сезишим учун ибодат қила бошладим. Болаларимиз улар билан бирга бўлганимизда қанчалик бахтли эканлигимизни билишлари керак. Бу нарса болаларни бизга магнитдек тортади. Ўзини болалари билан, оиласи билан бахтли ҳис қилган ҳар қандай она турмуш ўртоғини, болаларини ўз уйига жамлай олади. Нега болалар уйдан безиб, кўчага чиқиб кетишади. Болалар қаерда ўзларини керакли ҳис қилса, ўша ерга боришади. Қаерда унга кулиб қарашса, ўша ерга интилади. Шундай экан биз оналар оилани, уйни болалар учун энг ёқимли масканга айлантиришимиз керак.
Бу ўз фарзандларини севадиган ҳар бир онанинг қўлидан келишига ишонаман. Азиз оналар сизларни фарзандларингиз муаммоси қизиқтирса, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради.