3:47

Муқаддас Руҳ ҳақида

MP3

Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашоротлар устидан ҳукмронлик қилсин.” (Ибтидо 1:26) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Муқаддас Каломдан Xудонинг Учта шахс эканлиги хақида вахийга эгамиз: Ота Xудо, Ота Ўғил ва Ота Муқаддас Рух. Улар бир-бирисиз, мустақил равишда хеч нарса қилишмайди, ўзаро хамжихатликда фаолият юритишади шунинг учун уларни илохий кенгаш деб номлашган. Худо »Ўзимизга ўхшаш инсон яратайлик,»- деди. Худо Ўзининг шахсларисиз, яъни Ўғил ва Муқаддас Рухсиз хеч қандай иш қилмайди.

Xудо битта лекин Унинг учта вахийлари бор. Муқаддас Рухнинг номи юпатувчидир: У ичимизда яшайди. Худо Исо ва Муқаддас Рухнинг айтмасдан хеч нарса қилмайди, яъни У қилган ишдан Исо ва Муқаддас Рух доимо хабардор бўлади. Улар бир бирига вахий беришмайди, чунки улар бир бири билан ўзаро хамжихатликда иш юритишади. Матто китобининг 3-чи бобида »Исо сувга чўмдирилди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Исо Ўз устига Худонинг Руҳи каптар шаклида тушиб қўнганини кўрди. Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман”, — деган овоз келди.» – деб ёзилган.

Бу овоз эшитилгандан кейин Исо хеч нарса демади, чунки жаннатнинг битта овози бор. Ўғил Отага қарши ёки Унга мақбул бўлмаган сўз айтмайди. Худо Ўз Каломига қарши хеч қандай сўз айтмайди. Бизнинг Xудойимиз битта ва У Ўзини учта шахсда номоён қилади. Инсонда хам шундай, бизда рух, жон ва тана бор. Xудо — хам ота, ўғил ва Муқаддас Рухдан иборат. Муқаддас Рухнинг номларидан бири — Xудонинг нафасидир. Худодаги хамма нарса хаёт билан боғлиқдир. Муқаддас Рух Xудонинг нафаси деб танилган. Худо одамни яратганда унга хаёт нафасини пуфлаганини биламиз. Исо Масих хомила бўлаётганида Муқаддас Рух Марямни қамраб олди. Фаришта жавоб берди:— Муқаддас Руҳ сени қамраб олади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу боис туғадиган Ўғлинг муқаддас бўлади, У Худонинг Ўғли деб аталади, деган эди. Элликчилар кунида жамоат пайдо бўлган эди, ўша вақтда хам кучли шамолга ўхшаш товуш эшитилганди. У Xудонинг нафасидир. Хаётимизнинг қайси томонларида Xудога жой берсак, У иштирок этган хамма жойда албатта натижалар бўлади.

Муқаддас Рух келганида, тақдирингдаги Xудонинг мақсадларини адо қилишинг учун сени харакатлантиради. Xудода битта ўлимдан ташқари бошқа ўлим йўқ, у хам бўлса сени ишлата олиши учун ўзинг учун ўлишинг керак бўлади. Ха у сени ишлата олиши учун ўзинг учун ўлишинг керак. Муқаддас Рух хаётингда бўлишини истайсанми? Ундаги тўлиқ хаётни амалда кўришни истайсанми? Муқаддас Рух сени ўлик динга эмас, Xудодаги хаётга олиб боришни истайди, чунки бу Унинг вазифасидир. Муқаддас Рухсиз хаёт хам қудрат хам бўлмайди. Мен сени Муқаддас Рухнинг шахсини яқиндан таниб билишга чақираман. Унинг шахсини билиб олишингни тасвия қиламан. Хаётингнинг қайси томонлари қуруқ, хосилсиз, сўлиб қолган ва ожиз бўлса Муқаддас Рух ўша томонларга хаёт беришни истайди. Муқаддас Рух сенга мунтазир: Унинг номи Юпатувчидир. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top