Ассалому алайкум. Турмушга чиқаётган қизларнинг энг катта муаммоси бу қўрқувдир. Улар турмуш қурган аёллар ҳам ҳеч қачон суюкли бўлмай қолишдан қўрқадилар. Менимча, икки турдаги қўрқув кўп инсонларга узоқ давом этадиган қувонч ва яқинликни ҳис қилишларига йўл қўймайди. Бу қўрқувларнинг биттаси – ҳеч қачон суюкли бўлмасликдан қўрқиш бўлса, кейингиси эса – ҳеч қачон сева олмасликдир. Бу қўрқувларнинг асосий сабаби биз бу оламда севгининг барбод бўлаётганини ўз кўзимиз билан кўраётганимиздир. Ҳақиқий севгининг одатлари бизда ўз-ўзидан ривожланмайди. Биз уларни амалдаги намуналардан кўриб, аниқроғи ота-оналаримизнинг бир-бирларига бўлган севгисини кундалик ҳаётда қандай кўрсатаётганини кузатиш орқали англаб етамиз. Гап шундаки, болаликдаги севги жуда муҳим, дейди доктор Бенжамин Спок.
У шундай деган: “Бу шунчаки таъсирли суҳбат эмас. Эркалашга ва эътиборга муҳтож болакайларнинг қалби ҳам танаси ҳам қуриб қолиши, одамлар билан мулоқотда ва ҳатти-ҳаракатда қувончдан маҳрум бўлиб қолишлари бор гап. Бундай фожеалар кам учрайди, бироқ худди организм калорияга муҳтож бўлганидек, улар ҳам севгига муҳтож эканини исботлайди”. Узоқ вақт руҳий касалликларга чалинган ёшлар билан ишлаган доктор Лео Баскал шундай ёзган: “Ёшлик чоғидаёқ ўзларига нисбатан муҳаббатни ҳис қилмагани учун таслим бўлган инсонлар бор. Улар севгисини қандай кўрсатишни, қандай ифода этишни ва уни қандай қабул қилишни ҳам билишмайди. Агар уларга қўлингизни узатсангиз, улар қичқишади, ваҳимага тушушиб: “Менга тегма”, деб бақиришади. Бу жуда машаққатли йўл бўлиб, баъзилари ҳеч қачон ортга қайта олмайдилар”. Бундай одамлар одатда руҳан тўкис ривожланмайдилар, севгини қабул ҳам қила олмайдилар, бошқаларга ҳам севги кўрсата олмайдилар.
Улар ўзларида бўлмаган нарсани бошқаларга ҳам бера олишмайди. Бошқа томондан, биз ота-оналаримиздан қанча кўп севги қабул қилсак, шунча севгини бошқаларга кўрсата оламиз. Бироқ, биз аввал қабул қилиб оладиган тарафда бўлишимиз лозим. Болалар нафақат “ота-онам мени яхши кўради”, деб ишониши, балки “ота-онам бир-бирларини севишади” деб ишониши ҳам жуда муҳим. Болалар ўз уйларида севгини кўрмаса, севгини қандай қабул қилиш ва бошқаларга қандай беришни билмасдан улғайишади. Бугунги кунда кўпчилигимиз ота-оналарнинг бундай намунасини кўрмай катта бўляпмиз. Натижада эса, билиб ёки билмасдан никоҳ каби яқин муносабатларга киришишдан қўрқамиз. Агар севгининг бу намунаси уйимизда бўлмаса, агар қандай севиш кераклигини ўрганмаган бўлсангиз, кимнидир севиш ва ўша инсон билан бир умр бирга яшаш фикри сизни чўчитади ва ташвишга солади.
Ҳатто севги ҳиссининг илиқлигини ва яқинликни истасангиз ҳам кўпинча, уларнинг олдида чекинаётганингизни сезасиз. Ҳатто никоҳга шаъма қиладиган ҳар қандай ҳиссий алоқадан “думингизни қисиб” қочиб қолишингиз мумкин. Бир талаба ўзининг севги борасидаги қўрқув ҳиссини шундай ифодалаган эди: “Мен масиҳий бўлишимдан аввал ҳеч ким мени севмайди, деб қўрқардим. Ундан ҳам қўрқинчлироғи мен ўзим кимнидир севишга қодирлигимни ҳам билмасдим. Фақат одамлардан фойдаланаётганимни билардим холос. Бироқ менинг барча алоқаларимда қандайдир яширин мақсадлар бўлар эди. Натижада эса ҳеч ким билан яқин бўла олмадим”. Яхшиямки умид бор. Севиш ва севилиш имконсиз эмас. Ҳар бир аёл ўзидаги қўрқувни енга олади ва оиладаги севги муносабатларида етук бўла олади. Бу мавзудаги батафсил маълумотларни бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан топасиз.