Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфир орқали яна сизлар билан ғойибона тарзда учрашиб турганимиз бағоят миннадормиз.Инжилга қулоқ солувчи ҳамма учун бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчимиз – Худодан шубҳаланманг. У, Масиҳга ишонувчи ҳамма одамлар нажотга эга, дейди. Бунга ишонмаслик – Худони ёлғончи деб ҳисоблашдир. Юҳаннонинг биринчи мактуби бешинчи боб, ўнинчи оят. Унинг Каломини рад этиш – камтарликка эга бўлмасликдир. Бу-гуноҳ. Сизнинг ҳиссиётларингиз қандай бўлишидан қатъий назар Худонинг Каломи ҳақ ва унга ишониш керак. “Эй Худованд, Сенинг каломинг абадийдир, У фазода маҳкам ўрнатилгандир”-деб ёзади забур куйловчиси Забур саноларининг 118 боби 89 оятида.
Худо ўзига ишонган хар бир имонлини Масиҳда муқаддас ва нуқсонсиз ҳолда кўради Эфесиликларга 1 биринчи боб тшртинчи оят. Бироқ масиҳийни доимо уч душман ўраб олган шулардан бири– дунёдир бу хақида, Биринчи Юҳанно мактубининг иккинчи боби ўн бешинчи ва ўн олтинчи оятларида ўқишимиз мумкин.Иккинчиси эса вужуд бу хақида Римликларга мактубининг еттинчи боби, ўн саккизинчи оятида кўрамиз, ва сўнгги учинчиси эса иблис бу хақида бизларни Бутрус ўзининг биринчи мактубининг бешинчи боби саккизинчи оятида огохлантиради.
Масиҳийнинг мавқеи Масиҳнинг меҳнатига боғлиқ ва шунинг учун ҳам у бекам кўст. Бироқ масиҳийнинг ҳолати унинг шахсий ҳулқ-атворига боғлиқ, аммо масиҳий бекам-кўстликдан анча олис.Худо имонли одамга мутлақо бегуноҳ одамга қарагандай қараши мумкин, чунки Масиҳ унинг гуноҳлари учун жазоланди. Имонли одам ўзининг гуноҳлари учун абадий маҳкум этанлиги ҳақида қайғурмаслиги керак, чунки унинг ҳамма гуноҳлари – ўтмишдаги, ҳозирги, келажакдаги гуноҳлари учун тегишли тўлов тўланган.
Мўқаддас китоб бизларга Ибронийларга мактубининг ўнинчи боби, ўн еттинчи оятида ва Забур китобининг бир юз иккинчи боби ўн иккинчи оятларида эслатиб ўтади. Бу, Худо одамнинг нажотга эга бўлганидан кейинги гуноҳларини кўрмайди, деганими? Йўқ, ундай эмас. Худо ҳеч қачон гуноҳга бефарқлик билан қарамайди. Худованд доимо бутун инсониятга имконият бериб келган.Масиҳий ўзининг гуноҳлари учун дўзахга жўнатилмаслиги учун бизнинг гуноҳларимиз эвазига гуноҳсиз Ўринбосар – Исо Масиҳ жазоланганихар бир Художуй инсон учун маълум. Бироқ, шунга қарамай, масиҳий гуноҳ қилса нима бўлади?
Биз буни шундай деб айтишимиз мумкин. Масихий агар гунох қилишда давом этаверса унинг хаётида энг дахшатли воқеа юз беради, яъни Имонли одамнинг ҳаётидаги гуноҳ унинг Худо билан бўлган алоқасини узади. Албатта Худованд ушбу инсонни хам севади лекин хеч қандай гунохкор Худованд билан бирга бўла олмайди. Шунинг учун хам Худованд Ўзидан гунохни узоқлаштиради. Бироқ энди у Худонинг фарзанди бўла туриб, Худодан узоқлашса, Ота Худо уни севиб туриб жазолайди. Сабаб хар қандай гунох жазоланиши шарт. Худованд шу юсинда хар биримизни тарбиялайди. Келгуси эшттиришларимизгача сиз азизлар билан хайирлашиб қоламиз.