Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан миннаддормиз. Хурматли ота оналар келинглар бугунги эшттиришимизни болаларимизнинг, Рўхий ахволини ўрганиш учун бағишласак. Албатта хар бир ота она ўз фарзандини яхши билади. Болаларимиз Худонинг олдида ўз гунохлари учун кечирим олганми ёки йўқми. Хар бир ота она манашу энг мухим нарсани билишлари керак. Айрим ота оналар ўйлаши мумкин фарзандларимиз Худога ишонади деб. Шундай бўлиши хам мумкин.
Хатто кўплаб болаларимиз, Худованд хақида кўплаб қўшиқлар ва Муқаддас китобдаги олтин оятларни хам ёддан билишлари мумкин. Лекин бу дегани болангиз нажот олган дегани эмас.Чунки Муқаддас китоб айтадики: “ Хамма гунох қилган ва Худонинг улуғворлигидан махрумдир”- демак шу жумладан болалар хам. Сабаби Ушбу оятда инсонларнинг ёши миллати ёки жинси хақида хеч бир гап айтилмаган. Шуниси анниқки Хамма гунох қилган. Лекин умидимизни йўқотмаслигимиз керак. Чунки шу Мўқаддас китобда яна айтилади:
“ Агар сен Исони Раббим деб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан. Чунки оқланиш учун юрак билан эътиқод қилмоқ, қутилиш учун оғиз билан иқрор бўлмоқ лозимдир. Яна бир оятларнинг бирида шундай айтилган: “Чунки Раббимиз исмини чақирадиган хар бир кишинажот топур”. Энди шу ерда бир савол пайдо бўлади. Боламиз нажот олган ёки олмаганини қандай қилиб билишимиз мумкин? Албатта бунинг ягона йўли бола билан сухбатлашишдир. Болангиз билан эринмасдан сухбат олиб боринг.
Балки бир неча марта олиб борилган сухбатларингиздан сунг, ниманидир аниқлашга муовфиқ бўларсиз. Лекин сухбатингиз давомида болангизда тавба қилганми йўқми тўғридан тўғри сўраманг. Иложи борича унинг ўзи жавоб беришга харакат қилсин. Бундай деб айтишимизга сабаб. Айрим болалар ота онасини хурмат қилганлиги учун. Ёки ўзидан катта одамга хеч йўқ деб айтишга ўрганмаганлиги учун хам кўпинча ха деган жавобни бериши мумкин. Доимо фарзандингизга Раббимизнинг қилган ажойиб ишлари хақида гапириб беришга эринманг.
Раббимиз Исо Масих кичкина болаларни хам севишини уларга тушунтириб беринг. Улар ўйламасин. Исо Масих фақат катталар учун керак деб. Ёки аксинча сизлар хам шундай ўйламанг. Исо Масих хаммага нажот беришни истайди. Иложи бўлса доимо оила азоларингиз билан биргаликда, Худовандни улуғлаб Унга хамду сано айтинглар. Хар куни Раббимиз хақида гаплашиб болаларингизга нажот нима, гунох нима ва унинг оқибатлари тўғрисида хам сўзлаб беринг. Бу айтилган гапларнинг барчасини, кимдир сизга айтганлиги учун эмас, балки болангиз Рўхан ўсиши учун ёки нажотга эга бўлиши учун амалга оширинг.
Хурматли ота оналар. Фарзандингизни нажот олиши, Чўпонга ёки якшанба мактаби ўқитувчисига эмас фақат сизга боғлиқдир. Хурматли радио тингловчи мухлислар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимиз орқали учрашгунча хайр омон бўлинг.