4:04

Нотўғри маслахат ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

MP3

“Ўз ақл-идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Хар ишингда Эгамизни

эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди. Ўзингни доно хисоблама, Эгамиздан қўрқ. Ёмонликдан юз ўгиргин.” Маталлар 3:5-7.

Худованд биринчи марта Ибромга “Сенга фарзанд бераман, сенинг авлодларинг юлдузлардай сон-саноқсиз бўлади”, — де айтганидан бери ўн бир йил ўтди. Унинг бола кўришидан хали хам дарак йўқ, Худованд эса берган ваъдасини унутгандай кўринарди. Худованд Ибромнинг хаётида ажойиб ишлар қилди. Унинг хаётидаги шу ишлар орқали Худованд «Ўз дўсти”ни ривожлантиришда давом этарди. Худованд Исхоқ учун Ибромни тайёрлаётган эди. Ибромнинг рухан ривожланиши Исхоқ учун хам зарур эди. Худо Исхоқни дуч келган ота онага ишониб топширолмасди. Инсон характери Худо истаганидай ўзгариши учун вақт талаб этиларди.

Бизнинг хаётимизда хам Худованд Ўз иродасини, ўйлаган режасини амалга ошириш учун вақт керак бўлади. Гарчи Худованд бизнинг хаётимизда ишламаётгандай кўринса хам, аслида ундай эмас. Шундай пайтда бизнинг атрофимиздагилар бизни бирор харакатлари ёки маслахатлари билан шошириб қўйишлари мумкин. Улар бизнинг Худованд билан муносабатимизни билишмайди. Худо бизга нима деганини ва нима истаётганини фақат биз биламиз. Чунки бу муносабат Худованд билан бизга тегишли холос. Улар ёрдам берган киши бўлиб, Худонинг йўлларини, ишларини ўз билганларича изохламоқчи бўладилар. Бу билан улар Худонинг ишини тезлаштирмоқчи бўладилар. Аммо инсоннинг йўллари хеч қачон Худованднинг йўлларига тўғри келмайди. Бизнинг Худовандга ёрдамлашмоқчи бўлиб қилган ишларимиз гунохдан бошқа нарса эмас. Ва гунох эса хаётимизга халокат олиб келади ёки атрофимиздагиларнинг хаётига хам таъсир қилади. Бундай воқеа Ибромнинг хам хаётида юз берган эди.

Ибромнинг хотини Сорай ўз удумларига кўра фарзандли бўлишни таклиф қилди. У уйларидаги чўрисидан фарзанд кўришлари мумкинлигини айтди. Ундан ташқари фарзанд кўришга ўзлари анча қариб қолишган бўлса. Худованд уларнинг қилаётган режаларидан бохабар эди, аммо аралашмади. Ибром қиладиган гунохи туфайли, бу гунохнинг қанчалик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ўрганиб оларди. У ўзининг бу хатти –харакати орқали Худованднинг мехрибонлиги ва қанчалик иноятли эканини билиб оларди. У Худо билан яқин муносабат орқали имонда ўсди ва имони мустахкамланди. Хар қандай холатда хам Худо Ўз танланганларининг хаётидаги кўнгилсизликни уларнинг фойдасига хал қилади. Римликлар 8 боб 28 оятда: «Биз биламизки Худони севганларга, яъни Худо Ўз мурод мақсади бўйича даъват этганларга хамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.”, деб ёзилган.

Муқаддас Калом Ибромнинг қилган иши хақида аниқ қилиб ёзади: «Ибром Сорайнинг сўзига қулоқ солди”. Худо Ибром билан ахд қилганида бу ахдда Ибром билан бирга Сорайни хам назарда тутганди. Аммо Худо Ўзининг Ибром билан қилган ахдини Сорайга тушунтириб беришини Ибромга қолдирганди. Нима деб ўйлайсиз, Ибром Худонинг у билан қилган ахди тўғрисида Сорайга айтганмикан? Бу вақт орасида эса ўн йиллар чамаси вақт ўтиб кетди. Бу вақт давомида Ибром билан Сорай Худонинг ваъдалари хақида жуда кўп бора гаплашишган бўлишса керак. Худованд Ибромнинг юрагига ишонарди. Аммо Сорай маслахат берганида бутунлай ғараз ниятдан холи бўлган эди. У эрига маслахат солди, бироқ бу маслахат Худонинг ахдига мутлақо тескари эди. Сорай Ибромнинг болали бўлиши хақида ўйлаганида бу бола унинг эридан бўлади, деб ўйлаган, бу ахдда Худо уни хам назарда тутганини билмасди. У Эри Ибромни шу ишга кўндирди. Ибром эса рози бўлди. Туғилган бола, Ибромнинг имони туфайли келган бола эмас эди. Баъзан хаётимизда қилган нотўғри қарорларимиз ва харакатларимиз, бизнинг бутун хаётимизга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Буни унутманг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top