4:02

Юксак мақсадларни кўзланг

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Хаётингиздан энг буюк маџсадингиз нима эканини айтиб бера оласизми? Фарзандингиз сиз учун нечанчи ўринда туради? Иккинчими, учинчими, тўртинчими? Буни аниџлаб олинг. Фарзандингиз хаётингизнинг нечанчи ўрнида туришини хеч ким, хатто умр йўлдошингиз хам хал џила олмайди. Бу на вазирнинг, ва на директорнинг, на психологнинг, на дўстингизнинг џўлидан келади. Буни фаџат сиз ўзингиз хал џила оласиз. Хурматли ота-оналар! Сизнинг хаётингизда нима биринчи ўринда туришини ўйлаб кўрганмисиз? Ишми? Умр йўлдошингизми? Уйми? ФАрзандларингизми? Телевизорми? Дўстларингизми? Бахтли ва иноџ оилаларнинг барчасида ота ва онанинг маџсадлари бир бирига мутаносиб келади. Бундай оилаларда юксак ахлоџий муносабатлар ва чинакам эътиџод биринчи поћонада туради. Улар Яратганга шукроналар айтиб, ўзаро тотувлик билан яшайдилар. Иккинчи ўринни умр йўлдоши, учинчи ўринни эса одатдагидай фарзандлар эгаллайди.

Кўриб турганингиздай, оиланинг хаџиџий бахти, ўзаро тотувлик ва иноџлик ўзининг мустахкам асосига эга бўлмоџда. Юксак эътиџод, садоџатли умр йўлдош ва бахтли болалар, шубхасиз ибратли оилани ташкил џилади. Џолган нарсаларнинг хам инсон хаётида ахамияти бор, аммо юџоридаги уч нарса хаммасидан мухим саналади. Ўз бахтини бойлик, мансаб, хокимият излаб бехуда сарф џилган кўплаб одамлар, умри поёнига етиб хаџиџий бахтнинг нимада эканлигини жуда кеч англаб етадилар. Умрларини умуман кераксиз нарсаларга сарфлайдилар. Хаџиџат џанчалик аччиџ бўлмасин, бутун умрини мансаб ва бойлик ортидан џувиб ўтказган одамлар кўзлаган маџсадларига эришган бўлсаларда, џалбларидаги рухий бўшлиџни тўлћаза олмай, бахтсиз ва тушкун холатга тушиб џоладилар. Хаётингизда Бирон бир фожеага, масалан, фарзандингиз оиласининг бузилишига дуч келсангиз, сиз учун энг мухим нарсалардан бири џўлдан кетганига амин бўласиз.

Шундагина оила ва фарзанднинг хамма нарсадан устун эканлигини хис џиласиз. Џалби озор чекан, касалманд одамлар билан сухбатлашсангиз улар: «Хаётда сен учун яџин одамларингдан кўра ортиџроџ бахт йўџ”, — дейишади. Инсон ўзи учун унча мухим бўлмаган нарсалардан воз кеча олмаса, хеч џачон умр йўлдоши ва фарзандлари эхтиёжини џондира олмайди. Бу дегани хаётдаги хамма нарсадан воз кечиб, асосий эътиборни фаџат оилага џаратиш лозим дегани эмас. Берилган омонат умрдан унумли фойдаланиб хамма нарсага, айниџса хаётингиздаги энг мухим нарсаларга жиддий эътибор берган холда чинакам инсондек яшаш даркор деган. Буни хеч џачон эсдан чиџарманг. Биз болаларимиз билан мулоџот џилиш учун џандай имкониятларга эга бўлишимизни хеч џачон била олмаймиз. Шу боис бўш ваџт топилди дегунча мехримизни болаларимиздан аямаслигимиз лозим. Биз учун бундай имкониятларнинг тугаб џолиш хавфи бор. ФАрзандларимиз эса кўз очиб юмгунча улћайиб џоладилар.

Худди шу ўринда бир воџеани сўзлаб берай. Ота эллик ёшга тўлган куни нимадандир жахли чиџиб, асабийлашган холда уйга келибди. Шу пайт унигн 11 ёшли ўћилчаси югуриб келиб, унинг тиззасига ўтириб олибди-да, унинг юзидан ўпа кетибди. У ўћлидан: «Нима џиляпсан?” деб сўраганида, ўћли: “50 ёшга тўлганингиз муносабати билан иккиала бетингиздан 50 марта ўпиб џўймоџчиман” – деб жавоб берибди. Бошџа пайт бўлганида отаси жуда хурсанд бўларди, бироџ бу сафар жахли чиџиб турганлиги учун ўћлини баћридан юлиб олиб: «Кел шу ишни бошџа галга џолдирайлик”, дебди. ХАфа бўлган болакай хеч нарса демай, велосипедини миниб кўчага чиџиб кетган ва бир неча даџиџалардан сўнг машина уриб кетиб нобуд бўлган. Буни эшитган бахти џаро отанинг џандай холатга тушганини кўз олдингизга келтира оласизми? Бу каби воџеалар бизни кўп нарсадан огохлантиради. Агар сиз фарзандингизга џимматли даџиџаларни бахш этсангиз, бу онлар бир умр унинг ёдида џолади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top