3:29

Танага фойдали таомлар

MP3

Ассалому алайкум. Азизлар бугун ҳар бир инсоннинг тана аъзоларига ёқадиган таомлар ҳақида суҳбатлашамиз. «Тана аъзоларининг севимли маҳсулотлари ҳам бўлар эканми?», — деб ҳайрон қоляпсизми? Албатта бўлар экан. Уларга нималар фойдали эканига қизиқаётган бўлсангиз бизни диққат билан тингланг. Авваломбор кўзлар ҳақида. Кўзларга савзи, черника ва А витамини фойдали. Суяк ва тишлар учун эса – творог, тухум сариғи, денгиз ўсимлик ва ҳайвонлари, жигар маҳсулотлари тавсия этилади. Чунки уларнинг таркибида кальций, фосфор ва Д витамини бор. Ошқозонга – турли хил бўтқалар фойдали. Улар енгил ҳазм бўлгани боис ҳам ошқозонга хуш ёқади. Ичаклар учун – дондан тайёрланган овқат, мева ва сабзавотлар ва сут маҳсулотлари маъқул.

Улар ичакда яхши ҳазм қилиниб, ичак перисталтикасини яхшилайди. Терининг соғлом бўлиши учун – балиқ, ёнғоқ, тўйинмаган ёғ сиркалари зарур ҳисобланади. Қалқонсимон без учун – денгиз маҳсулотлари ва баъзи мева ва сабзавотлар маъқул. Чунки уларда йод мавжуд. Ошқозон ости бези учун – тухум оқи, буғда пиширилган гўшт ва балиқ гўшти фойдали. Буйрак учун – тоза сув, мева ва сабзавотлар асқотади. Аммо улар кўп миқдордаги оқсил, туз ва турли зираворларни хуш кўрмайди.

Қувват тизимини мустаҳкамлаш борасида диетологлар бешта асосий маҳсулотларни санаб ўтишмоқда. Булар – гўшт, картошка, қўзиқорин, чой ва йогурт ҳисобланади. Улар ушбу маҳсулотлар имкони борича ҳар куни таомномага киритилиши муҳим дея таъкидлашмоқда.

Энди уларнинг ҳусусиятлари билан таништирсак. Гўшт – иммунитетни мустаҳкамлашда жуда фойдали маҳсулот ҳисобланади. Фақатгина истеъмол қилинадиган гўшт ёғсизроқ бўлишига эътибор қаратинг. Йогурт. Инсон организмининг ҳимоя фаолиятини кучайтириш учун йогуртни мунтазам истеъмол қилиш керак. Антибиотик дорилар курси тамомлангандан сўнг йогурт жудаям зарур. Бундай дорилар танадаги микрoбларни йўқотиш билан бирга, фойдали моддаларга ҳам таъсир кўрсатади. Йогурт бундай йўқотиш ўрнини босади. Қўзиқорин. Қўзиқорин танадаги қон томирлари фаолиятни яхшилаб, унинг микроблар билан курашувчанлигини оширади. Иммунитетни кучайтиришда ҳам фойдалидир. Картошка. Картошка таркибида А витамини кўп. Сабзи, помидор, булғор қалампири, шафтоли таркибида ҳам бу дармондори мавжуд. Иммун тизимининг ҳимоя қисми ҳисобланмиш терининг соғлом бўлишида унинг ҳиссаси каттадир.

Соғлом тери танага ҳар хил микроблар тушишига тўсқинлик қилади. Чой. Чой ҳар бир оиланинг севимли ичимлиги экани сир эмас. Шу билан бирга у шамоллашда даволаш ҳусусиятига эгадир. Сабзавот ва мевалар таркибидаги антиоксидант моддаси чойда кўпроқ бўлади. Шундай бўлишига қарамай, чой ичишда меъёрни билиш зарур. Чойни қачон ва қандай ичишни билганларгина унинг фойдасидан баҳраманд бўладилар. Чойни аччиқ қилиб ичиш ярамайди. Уни овқатланишдан бир соат олдин ёки овқатланишдан 1,5-2 соат кейин ичиш лозим. Шунда юқорида санаб ўтган маҳсулотларимиз ошқозон ва ичакларда яхши ҳазм бўлади. Шундагина улар организм учун тўлиқ фойдали таомга айланади. Инсон кун давомида етарлича сув ичиб туриши лозим. Чунки чой таркибидаги танин ва кофеин моддаси қон томирлари деворига ёпишиб қолади. Қон эса чойдан сувни ажратиб олгунча 6-7 соат тер тўкади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top