Қизил армия даври, 1966-69 йиллар. Бу Хитойлик Жон Жуэ Ҳан Дингнинг гувоҳлигидир. Биз аввалги суҳбатларимиз давомида ҳам кўплаб Масиҳ учун қийноқларга чидаган, шаҳид бўлган хитойлик биродарларнинг гувоҳликларини эшитганмиз. Эсимда бундан саккиз йилча олдин, бир биродар менга хитойда масиҳийларнинг таъқибларга учраётгани, умуман масиҳийлик қаттиқ таъқиқлангани ҳақида айтиб берганди. Эшитишимча, Муқаддас Каломларни йиртиб гўшт дўкондорлари ҳаридорларга гўшт ўраб беришган. Муқаддас Каломи бўлмаган масиҳийлар эса гўшт дўконига бориб, Каломнинг йиртилган вароқларини олиб ўқишган. Аммо Жон Жуэ Ҳан Дингни Хитой ҳукумати ҳозиргидан ҳам баттарроқ аҳволга солишган.
Жон уларнинг бераётаган азобларига қандай тоқат қилаётганини биларди. Худонинг қудратли кучи билан қувватларнар ва ҳатто чидаш мумкин бўлмаган азобларга ҳам чидарди. Қамоқхонада унинг қўлларини орқасига қилиб боғлаб, боши тепасидан бир челак инсон аҳлатини тўкишди. Бир неча кунлаб у шу ҳолатда қолди. Ювиниб олишга, тозаланишга имкон бермадилар. Унга албатта овқат беришарди, бироқ қўллари орқасига қилиб боғланган Жон қандай қилиб ҳам овқат ея олсин. У ерга ётиб, думалаб, худди ҳайвондай овқатини ялаб ейишга мажбур эди. Шунга қарамай, у ўз имонидан воз кечмади. Қамоқхона ходимлари уни қилмаган ишларини бўйнига олишга мажбур қилишди, бироқ у ҳаммасини рад этиб тураверди. Кейин эса унинг камерасини инсон аҳлатига тўлдириб, у билан бирга бир нечта бошқа жиноятчиларни ҳам қамаб қўйишди.
Жиноятчиларга шундай топшириқ берилган эди: «Агар уни қийнаб, имонидан воз кечишга кўндирсангизлар, тоза камераларга ўтасизлар». Бундай шартдан сўнг Жон билан бир камерага қамалган маҳбуслар уни туну-кун калтаклаб, тепиб қийнай бошладилар. Бошидан ўтган воқеаларни гапириб берар экан, Жоннинг юзи ёришиб, Худони улуғлаб қўшиқ айта бошлади.
«Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади. Чунки биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.» (2 Кор 4:17-18)
Қамоқхонадагилар бора-бора Жонни қийнашни бас қилишди. Уни ўз имонидан воз кечишга ундамай қўйишди. Кейин эса уни озод қилишди. Зеро Худованд шундай деган: «Чунки Худонинг Ўзи: «Сени асло ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман», — деган. Шунинг учун биз жасорат билан айтаяпмиз: «Худованд мен томонда, мен қўрқмайман. Инсон менга не қила билар?»» (Ибронийларга 13:5-6)
Қизил армия даврида Хитойда нафақат эркаклар балки аёллар ва ёшгина ўсмир йигитлар ҳам имони туфайли қийноқларга солинганлар.
Сиз-чи, азиз тингловчи, шунга ўхшаш бирор гувоҳликни биласизми? Билсангиз бизга мактуб ёзинг, токи ундан ҳамма ҳабар топсин.