MP3

Асалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлис. Ҳаво мавжларида яна сиз азиз тингловчиларимиз учун аталган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Кунларнинг бирида отаси Валижондан суради: “Ўғлим, балки ўзинг кемача ясарсан? Мен сенга барча керакли материалларни топиб бераман, бундан ташқари сен менинг устахонамда ишлашинг мумкин”.

Ушбу таклиф боланинг қалбини сўзлар билан айтиб бўлмас даражада қувончга тўлдирди. Мана, ниҳоят, орадан бир неча кунлар ўтиб, бола ўз отасига ўзи ясаган кичкинагина кемачасини кўрсатди. Менимча Валижон ўзи ясаган кемачасини бошқа ўйинчоқларига нисбатан жуда яхши кўриб қолди. Сабаби, унинг ўзи ушбу кемани ўз қўллари билан ясаган эди-да.

Бундан ташқари, бу кемани ясагунича Валижон ўзининг бор меҳрини унга бағишлаган эди. Валижон ўзи ясаган кемасини турли буёқлар билан бўяб чиққанидан сўнг унга оппоқ елкан ҳам осиб қўйди. Кема инсонларни кўтарадиган даражада унчалик катта эмасди. Аммо қирғоқдан туриб бемалол арқонча билан бошқариш мумкин.

Валижон ҳақиқатдан ҳам ўзи ясаган кемасидан кўнгли тўлган эди. Азиз дўстим, сен биласанми, сен ҳам кимдир томонидан яратилгансан? Бу Худованддир. У сенинг Яратувчинг. Азалда Худованд биринчи Одам Ато билан Момо Ҳавони яратган эди. Кейинчалик уларда ҳам болалари туғилди, болаларининг болалари туғилди ва шу кунгача шу аҳвол давом этиб келмоқда.

Худованд Ўзи яратган ҳар бир инсонга ҳаёт баҳш этди. Шунингдек У сенга ҳам ҳаёт берди. У сенинг Яратувчингдир. Забур китобининг 94 боби 5 оятида шундай ёзилади: “Денгиз Уники, уни яратган Ўзидир, Қуриқликни ҳам Унинг қўллари бунёд этган”. Азиз дўстим, Худованд сени севади. У сенинг барча муҳтожликларингни ёддан билади. У нафақат билади, балки ёрдам беришни истайди.

Сендаги энг катта муҳтожлик Унинг олдида барча гуноҳларинг учун тавба қил ва Исо Масиҳни қутқарувчи Нажоткорим деб юрагинга қабул қил. Худованд сенга Ўзининг амрларини берган. Худованд сен билан Ўзининг Муқаддас Китоби орқали гаплашишни хоҳлайди. Худованд олдиндан сен ҳақингда ҳамма маълумотларга эгадир. Ҳатто сенинг келажагинг учун Унда ажойиб режалари бор.

Сенинг Яратувчинг Худованд, сени Ўзининг ягона Ўғлининг қурбонлиги эвазига тўлов тўлаб сотиб олди. Агар Худованд шундай йўл тутмаганида эди, бутун инсоният ўлимга маҳкум бўларди. Худованд эса сенинг Яратувчинг бўлганлиги учун сени севади ва сени ўлишингни истамайди. У сенга таклиф қилаётгани, бу абадий ҳаётдир. У берган ҳаётни ва қувончни сендан ҳеч ким тортиб ололмайди. Чунки Сенинг ҳимоячинг Худованднинг Ўзи бўлади.

У бугун сени кутяпти. Сен Унга Раббим, мен Сени олдингда гуноҳкорман, мени гуноҳларимни кечир, ҳаётимга кир ва уни бошқаргин деб айтишинг керак. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top