3:01

Руҳий ғалаба 52

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан мен Ғолиббек эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти.

“Тимофий мактубининг 2 боби 3 ва 4 оятларида шундай ёзилган: “Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби тақдирингдаги азобларга дош бергин. Харбий хизматдаги аскар қумондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди”. Баъзи пайтларда масиҳий биродарларимизнинг эзилиб, азоб чекиб юрганига гувоҳ бўламиз.

Лекин шуни яхши билмоғимиз керакки, Исо Масиҳнинг ҳақиқий шогирди бўлиш учун жуда қиммат ҳақ тўлашимизга тўғри келади. Бу шуни билдирадики, масиҳий инсон ҳар куни ўз хочини кўтариб, Раббимизга эргашиши лозим. Бундан ташқари, масиҳий киши турли қаршиликларга, устидан кулишларга дуч келиши ва кўп нарсасини ҳатто ҳаётини ҳам қурбон қилишига тўғри келиши ҳам мумкин.

Баъзи биродарларимиз ўйлайдики, тўғрироғи хоҳлайдики, қувғинларсиз ҳаёт кечиришни. Буни иложи бормикин, айниқса сиз билан биз яшаб турган мамлакатда? Ҳозирги кунни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, буни сира иложи йўқ. Демак, имон билан Масиҳни этагидан маҳкам тутиб, масиҳийлик ҳаётида яшашда давом этишимиз керак.

Бошқа илож йўқдек кўринади. Лекин фақат осойишта ҳаёт кечиришни истасангиз, ухлаб қоласиз. Энг даҳшатлиси, фақат ўзингизни алдаш билан ҳаёт кечиришни бошлайсиз. Чунки атрофингизда шунча муаммо, лекин сизга ҳеч ким индамайди. Демак, сиз Худованд учун ҳеч нарса қилмаяпсиз.

Фақатгина Худованд берган куч билан ҳар қандай қаршиликларни енгиш мумкин. Юқорида айтиб ўтган оятимиздагидек, қумондонимизни яъни Худовандни хурсанд қилиб ўз хизматимизни хурсандчилик ила давом эттирайлик. Албатта донолик билан. Агар бир дарахтда тўпланиб турган ёввойи арига чўп билан тегажонлик қилмасангиз, арилар ҳам сизга тегмайди.

Бу билан айтмоқчимизки, донолик ила ақл билан иш юритайлик. Агар жангдаги аскар жанг пайтида бошқа муамолар билан ёки ўзининг шахсий ишлари билан машғул бўлса, бундай аскар ёки душманга аср бўлади ёки душман томонидан ўлдирилади. Шунинг учун ҳам азиз биродар, доимо зийрак бўлиш ҳар биримиздан талаб қилинади.

Азиз биродар, агар сизда қандайдир муаммолар бўлса, уларни бошдан кечириш керак. Чунки шундай азобларни Худованд ҳар биримизга вақти-вақти билан беради. Шу муаммолардан ўтганимиздан кейингина Худованд бизга ишониб, Ўзининг буюк хизматини ва марҳаматини бера олади. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top