2:51

Боладаги қизиқувчанлик

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинлари орқали биргамиз. Шундай имконият учун Худовандимизга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи биродарлар, биз катталарда учрамайдиган айрим нарсалар болаларда кўплаб учраб туради.

Масалан қизиқувчанлик. Бола, балки ёш бўлгани учунми, кўп нарсага жуда қизиқади. Агар улар ўзи қизиққан нарсаларга биз катталардан жавоб ололмас, баъзи пайтларда ўзларининг ўйларини тўғри деб қабул қилишлари ҳам мумкин. Агар бола кўм-кўк осмонга тикилиб қараса-ю, лекин осмонни ким яратганлигини билмаса, ҳар қандай жавоб ҳам болани нотўғри фикрлашга ундаши мумкин.

Бундай қизиқувчанлик ҳар кимда ҳам кучли ривожланмаган бўлиши мумкин. Болалар биз катталарни кўплаб саволлар билан кўмиб ташлаши аниқ. Лекин ҳар доим ҳам уларнинг саволларига жавоб беришга ҳаракат қиламизми? Менимча, йўқ. Катталарниг энг яхши жавоби: “бор, бошимни қотирма” ёки “бор, онангдан сўра” бўлиб қолиши мумкин.

Бундай жавоб кўпинча болаларни кўнглини чўктиришдан бошқага ярамайди. Азизлар, ўз фарзандингизнинг ҳар қандай саволига жавоб бериш учун ҳеч қачон эринманг. Агар улар осмон ҳақида сўрасалар, фақатгина осмонни Худо яратган деб жавоб бериб қўйманг. Балки осмондаги юлдузлар, ой, қуёш ҳақида ҳам гапириб беришингиз яхши бўлар эди.

Бундан ташқари, нима учун ой ва юлдузларни биз фақатгина кечқурун кўришимиз мумкин, қуёшни эса фақат кундузи кўрамиз? Нима учун ёмғир ва қор ёғади? Шунга ўхшаш қўшимча жавобларни ҳам болаларга тушунтириб бериш мумкин. Ҳозирги кунда болаларнинг турли саволларига жавоб бера оладиган ҳар хил китоблар мавжуд.

Баъзи пайтларда шундай китобларни сотиб олиш ҳам болаларнинг кўплаб саволларига жавоб топишларида катта ёрдам беради. Лекин китобдаги ҳамма нарсалар ҳам тўғри деб айтолмаймиз. Масалан, мен ўз фарзандимга болалар энциклопедиясини олиб бердим. У ўзи учун кўплаб фойдали нарсаларни шу китобдан топди, деб айтишим ҳам мумкин.

Лекин кунларнинг бирида у менга шундай савол билан мурожаат қилди: “Дада, сиз айтган эдингиз одамларни Худованд яратган деб, лекин бу китобда ёзилишича одамлар маймундан тарқалган экан, қайси бири тўғри?”- деб сўради. Шунда мен унга Муқаддас Китоб орқали жавоб бердим, энди у аниқ билади одамларни Худованд яратганлигини.

Болаларни айниқса ўлим ҳақидаги саволлар кўп қизиқтириши мумкин. Улардаги ўлим ҳақидаги саволар эса Худованд ва жаннат, ҳамда шайтон ва дўзах ҳақида гапириб беришимиз учун айни муддаодир. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top