2:57

Руҳий ғалаба 57

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Биз масиҳий инсонлар ҳам ўзимиз билмаган ҳолда қачонлардир турли номақбул ишлар билан ҳам шуғулланган бўлишимиз ёки шундай ишлар билан шуғулланувчиларга мурожаат қилган бўлишимиз мумкин.

Албатта, мен Масиҳни таниб билишимиздан олдинги ҳаётимизда содир бўлган нарсаларни назарда тутиб гапиряпман. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар ҳаётингизда шундай воқеалар содир бўлган бўлса, масиҳийлик пайтида ҳам бу ёвуз кучлар сизга таъсир этмоқчи бўлади.

Мен бир инсонни яхши биламан. У доимо ҳар замонда кимдир кечкурун уни буғишга ҳаракат қилишини айтиб, шикоят қилар эди. Биродарларимиз унга кўп маротаба ибодат қилишди, лекин ушбу воқеа барибир давом этаверар эди. Бир куни чет элдан ажойиб воизхон бизнинг мамлакатимизга ташриф буюрди.

Мен уни яхши таниганим учун у билан ҳар хил мавзулар туғрисида суҳбатлашдик. Шунда мени ёдимга уша биродаримиз тушди ва унга гапириб бердим. Келган меҳмон, агар иложи бўлса, унинг ўзи билан гаплашиш кераклигини айтди. Уни чақирдик. Суҳбат давомида шу нарса маълум бўлдики, биродаримиз ёшлигида ўлиб кетган инсонларнинг руҳларини чақириш билан шуғулланган экан.

Шу пайт чет эллик меҳмон, биз Исо Масиҳни қабул қилган пайтимизда барча гуноҳларимиз учун тавба қиламиз, Худованд албатта кечиради. Лекин Худованднинг олдида яна тавба қилишимиз керак бўлган бошқа ножўя ишларимиз ҳам бўлиши мумкин.

Агар бизда бўлмаса, ота-онамиз ёки бирон-бир яқин қариндошимиз ҳам шунга ўхшаш ишлар билан шуғулланган бўлиши мумкин. Шулар учун ҳам Худованд олдида тавба қилиб, кечирим сўрашимиз жуда муҳим, деб айтди. Албатта, биродаримиз барча ишлари учун тавба қилди.

Шундан кейингина у ухлаган пайтида ҳеч қандай ёвуз кучлар унга ёмонлик қилмади. Азизлар, «оккультизм» сўзи лотинча «occultus» сўзидан келиб чиққан бўлиб, яширин ёки сирли деган маънони билдиради. Бу термин яширин, маҳфий, сирли ва оддий инсоний тушунчалардан йироқ ҳисобланган нарсаларга тегишлидир.

Инсон ақл-идрокини ўзгартириш ва руҳий-психологик кучга эришиш учун ғайритабиий кучлардан фойдаланишга йўналтирилган сирли усуллар оккультизмни ташкил қилади. Бизнинг мамлакатимизда фолбинлик билан шуғулланувчи инсонлар кўпроқ топилади. Шундай инсонларни Худованднинг олдига олиб келиш ҳар биримизнинг вазифамиздир.

Уларга қилаётган ишлари ҳеч қайси бир динда оқланмаслигини ва Худованднинг олдида катта гуноҳ эканлигини тушунтириб берайлик. Яна радио орқали кўришгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top