3:01

Руҳий ғалаба 141

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорман. Эшиттиришларимиз сизларга манзур бўлаётганидан жуда хурсандмиз, азиз радио тингловчилар.

Ушбу эшиттиришимиз ҳам, азизлар, руҳий ғалаба мавзусига бағишланади. Марҳамат, тингланг. Римликларга мактубининг 8 боби 18 оятидан шундай бир оятни ўқиб кўрамиз: ”Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб ўқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир”.

Чин кўнгилдан Худони излаган киши бўлса ва у Худованднинг олдида ўзининг барча содир этган гуноҳлари учун тавба тазарру қилишни истаса, кунлар келиб, унинг бутун танаси, руҳи ва қалби нажот олиши муқаррардир.

Чунки Худо Ўзини чин юракдан излаганларга бефарқ эмасдир. Мана шу нажот олиш вақти инсоннинг ҳаётидаги энг кульминацион давр, деб эътироф этилади. Содир бўлган қутқарилишни биз оқланиш деб айта оламиз.

Ҳозир шу тобда содир бўлган қутқарилишни эса муқаддасланиш деб аташимиз мумкин. Агар инсон келажакда нажот олишини билса, албатта, Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида ўйлаб излаётган кишини назарда тутяпман.

Унда бундай нажотни олқишлаш даври деб аташимиз мумкин. Раббимизни излаётган инсон илгарги ҳаётини варақлаб кўрса, ўзини қанчалик Худо томонидан ўзгарганини кўриши мумкин.

Фақат барчаси ҳақиқатдан бўлиши лозим. Агар Худо у инсонни келажакда нажот олишини истаётган бўлса, сиз аниқ Худонинг ҳимоясидаги инсон саналасиз. Чунки Худо сизни танлаган бўлса, аввал нажот беради, ҳаётингизда қандайдир нохушликлар содир бўлиб, сизни гуноҳ ичида қолиб кетишингизни У ҳам истамайди.

Худованд шундай ажойиб қутқарувчидир, Унинг рухсатисиз инсон бошидаги биронта ҳам соч ерга тўкилмайди. Худовандни шу амалга оширадиган ишлари учун ҳам Уни улуғлашга ўзингизда куч топа олинг.

Ҳаётдаги содир бўлаётган ҳаммаси ўткинчидир. Худованднинг берадиган абадий ҳаёти эса ўз номи билан айтиб қўйилган, у абадийдир. Уни ҳеч ким сиздан тортиб ололмайди. Ҳурматли радио тингловчи биродар,

Мен сиз, азизларга, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Ушбу сайтимизга ташриф буюриб сиз, азиз биродарлар, ўзингиз учун керакли бўлган турли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ омон бўлинг, азиз радио тингловчи мухлислар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top