2:28

Руҳий ғалаба 160

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукроналар айтамиз.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, мен бугунги мавзумизни бир қизиқ савол билан бошламоқчиман. Албатта, ушбу саволимизни олдин ҳам кимлардандир эшитган бўлишингиз мумкин.

Ёки бўлмаса, ўз ибодатхонангиздаги биродарлар билан балки ушбу савол ҳақида баҳслашган бўлишингиз ҳам мумкин. Саволимиз шундай: “Масиҳий киши ёвуз руҳларни ўз авлод-аждодларидан мерос қилиб олиши мумкинми?

Ёки масиҳийларнинг ҳаётига ёвуз кучлар ўз таъсирини ўтқазиши мумкинми? Агар кимдир имонга келишидан олдин турли хил маросимларда иштирок этган бўлсалар, уларнинг келажак масиҳийлик ҳаётлари қандай ўтади?

Албатта, кўпчилик биродарлар ушбу саволимизга турли хил жавоб бердилар. Тўғрисини тан олиб айтишимиз керак, айрим биродарлар “ҳа” деб жавоб бердилар, бошқалар эса, албатта, аксинча “йўқ” деб жавоб бердилар.

Келинг, азиз биродарлар, ушбу саволга мен ҳам ўз фикримни билдириб ўтсам.

Агар масиҳий инсонга турли ёвуз кучлар таъсир ўтқазишига Худованд рухсат берса, албатта, улар “жон” деб шу инсонга таъсир қилиши мумкин.

Ўйлайманки, лекин улар шу биродарнинг ичига кирмайдилар. Чунки ҳар бир Худога тегишли бўлган инсон Худованднинг ҳимоясидадир. Мартин Лютер ҳам ушбу фикримизни тасдиқлаган эди. У жумладан шундай деган:

“Ёвуз руҳлар масиҳий инсонларнинг ичига киролмайди. Чунки у ерда Исо Масиҳ яшайди. Исо Масиҳ билан шайтон эса бир жойда ҳеч қачон яшолмайдилар. Яна кимдир айтадики, улардан бири бошқасига жойини бўшатиб бериши керак” — деб.

Албатта, шайтон Раббимиз Исо Масиҳдан кучсиздир. Шунинг учун ҳам шайтон Раббимизга жойини бўшатиб беради. Булардан ташқари, Чиқиш китобининг 20 боби 5 оятида шундай ёзилган:

“Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманглар. Хизмат қилманглар. Мен Эгангиз Худо сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман.

Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман”.

Азиз биродарлар, агар бугунги мавзумиз бўйича қандайдир саволларингиз бўлса, бизнинг ушбу электрон почтамизга мактуб йўлланг: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top