2:51

Руҳий ғалаба 194

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий тингловчилари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, хонадонингизга тинчлик бўлсин. Азиз радио тингловчи биродарлар, Худованд доимо ҳар бир инсонни Унга бўйсуниб яшашини истайди. Лекин Худованд билан бўлмаган инсон қачонлардир Худованднинг унга берадиган жазосини ўз бошидан ўтқазади.

Чунки Худованд ҳар қандай гуноҳни жазосиз қолдирмайди. Ахир Муқаддас каломда айтилган: “Гуноҳнинг эвази ўлим…”. Бундан ташқари Ваҳий китобининг 21 боби 8 оятидан ҳам шундай оятни ўқиб кўришимиз мумкин. “Аммо қўрқоқ, имонсиз, нопок, қотил, зинокор, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир”.

Демак, Худованд билан бирга бўлмаган инсонларнинг барчаси қандайдир гуноҳ ичида яшаб келмоқда. Гуноҳкорларнинг қандай аҳволда қолишини эса ҳозиргина сиз билан бирга ўқиб кўрдик. Албатта, Худованд ҳақида ўйламайдиган инсонлар ўзлари билмаган ҳолда Худога қарши ишларни қилиб юрганлиги ҳақида ҳатто тасаввур ҳам қилишмайди.

Шундай инсонлардан Худога қулоқ тутишларини ва Унинг амрларига бўйсуниб яшашини сўрасангиз: “Йўқ, менга Худованднинг борлиги ёки йўқлиги қизиқ эмас, мен ўз ҳаётим билан яшашни афзал кўраман”, деб айтишади. Худосиз яшашнинг қандай эканлигини фақатгина Худованд билан яшаётган инсонгина билса керак. Худосиз яшашнинг ўзи Худога нисбатан душманлик саналади. Худованд айтадики, ким Мен билан бирга бўлмаса, у Менга душмандир деб.

Худонинг душманлари ким? Шайтон ва унинг малайлари. Агарда кимдир, иложи борича, гуноҳсиз ҳаёт кечираман, шунга ҳаракат қиламан, деб ўйласа, қаттиқ адашган бўлади. Чунки инсоннинг қонида гуноҳкор одамнинг қони оқмоқда. Худованддан кечирим сўраб, Унинг олдида ўз гуноҳкорлигини тан олмаган инсонларнинг барчаси гуноҳкордир. Аслида гуноҳкор инсон Худога қарши жанг қилмайди, аксинча, Худованд гуноҳкор инсонга қарши жанг олиб боради.

Бунинг оддий, лекин шу билан бирга жуда жиддий сабаби ҳам бор. Худованд гуноҳга қарши, гуноҳ — Худонинг душманидир. Матто китобининг 12 боби 30 оятини сиз, азиз радио тингловчиларга эслатиб ўтмоқчи эдим: “Ким Мен билан бирга бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, сочади”. Азиз биродарлар ва радио тинглаётган дўстлар, доимо Худованд билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг. У доимо ҳар жойда ҳар биримизни ҳимоя қила олади. Сиз азизлар билан хайрлашар эканман, интернетдаги сайтимизни сизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top