3:40

Худонинг доимийлиги 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ўзгаришлар қонуни гуноҳга ботган дунёга тегишлидир, бироқ Худо доимий ва имонли кишилар Унда абадийликка эришадилар. Агарда ўзгаришлар Шоҳлик фарзандларига қарши эмас, балки

уларнинг ўзида юз бераётган бўлса, бу ўзгаришларни уларнинг ичида яшаётган Муқаддас Руҳ амалга ошираётган бўлади. «Биз ҳаммамиз, — дейди ҳаворий Павлус, — очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда» (2 Кор. 3:18). Бутун борлиқда барқарорлик йўқлигидан биз қанчалик қайғу чекмайлик, гуноҳга ботган бу дунёда ўзгаришларга мослаша олишнинг ўзи — улуғ ҳазина, бебаҳо Худо инъомидир ва биз бунинг учун Худога ҳамиша шукроналар айтишимиз керак. Одамларнинг ўз гуноҳларини ювиши учун бор имконияти — уларнинг ўзгаришларга мослашиб кета олишидадир.

Инсон бошқача эди ва эндиликда ўзгариб, бутунлай бошқача бўлди — мана шу нарса тавбанинг асл моҳиятидир: ёлғончи тўғрисўз бўлиб қолади, ўғри виждонли

кишига айланади, аҳлоқан бузуқ киши эса пок, солиҳ одамга ўзгаради, мағрур киши итоатгўй бўлиб қолади. Ҳаётнинг бутун бир аҳлоқий таркиби ўзгаради. Фикр-мулоҳазалар, хоҳиш- истаклар, ҳис-туйғулар ўзгача шаклга кириб, ўзгаради ва инсон

ўз навбатида аввалги ҳолдаги инсон бўлмай қолади. Бу ўзгариш шу қадар кескинки, ҳаворий аввалги инсонни «эски», ўзгарган, «Худони таниб-билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган» инсонни эса «янги» деб атайди (Кол. 3:9-10). Бироқ бу ўзгариш инсон қилаётган ташқи ҳаракатларга

қараганда чуқурроқ ва муҳимроқдир, чунки бу нарса бутунлай бошқа, янада юқорироқ сифатга эга бўлган ҳаётнинг қабул қилинишини билдиради.

Эски инсон Одам Атонинг ҳаётига эга бўлиши мумкин, янги инсон эса Худонинг ҳаётига эга бўлади. Бу сўзлар шунчаки оддий бир сўзлар эмас, уларнинг асл маъносини тўғри англаб етиш керак ва бу сўзлар асл ҳақиқат ҳисобланади. Худо инсон руҳига абадий ҳаёт берган пайтда, бу инсон учун янгича ҳаёт тарзи, юқори даражадаги ҳаёт тарзи бошланади. Гуноҳларни ювиш жараёнини амалга оширар экан, доимий Худо имкон қадар ўзгаришлардан фойдаланади ва бир қатор

ўзгаришлардан орқали ниҳоят доимийликка олиб келади. Бу нарса Ибронийларга Мактубда янада ёрқинроқ кўрсатиб берилган: «… иккинчи қоидани жорий қилиш учун биринчисини бекор қилди» (Ибр. 10:9). Бу сўзларда ушбу ажойиб китоб

ўргатмоқчи бўлган ҳамма нарсанинг ўзига хос қисқача баёни мавжуддир. Эски аҳд вақтинчалик нарса сифатида бекор қилинган эди, эндиликда эса унинг ўрнини янги ва абадий аҳд эгаллади.

Қурбонлик қўзисининг қони тўкилган бир пайтда така ва буқаларнинг қони ўз аҳамиятини йўқотди. Эндиликда Худонинг абадий қонуни инсон қалбидан таркиб топган тирик ва ҳис қила оладиган нарсага умрбод ёзиб қўйилди.

Азизлар, бордию дастур мавзуси бўйича бирон бир савол туғилган бўлса, уни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top