2:59

Филлипиликлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Филлипи шаҳри ҳақида эшитганмисиз? Бу шаҳар Исо Масиҳ даврида мавжуд бўлган шаҳар бўлиб, ҳозир унинг ўрнида Юнонистон шаҳарларидан бири қад кўтарган. Бу шаҳарга Александр Македонскийнинг отаси Филипнинг исми берилган. У шу шаҳарни босиб олгач, шаҳарга ўз номини берган. Буюк саркарда Александр Македонский бутун дунёни эгаллаш ҳақидаги режаларини мана шу шаҳарда тузиб, бошқа шаҳарларни забт этиш сафарини Филлипидан бошлаган. Бу шаҳар Осиё билан Римнинг ўртасида жойлашгани учун инсонлари ҳам билимли ва тадбиркор бўлишган. Улар ҳар икки томондан янгликлардан боҳабар бўлишган.Бу шаҳар ҳақида ҳаворий Павлус Ҳаворийлар китобида ҳам ёзиб ўтган.

Narrator 2 «Троас шаҳридан жўнаб, тўғри Самофракия ва эртаси куни Неапол шаҳрига сузиб бордик. У едан чиқиб, Македониянинг ўша қисмидаги биринчи Рим колоннаси бўлмиш Филлипи шаҳрига келдик ва ўша ерда бир неча кун туриб қолдик. Яҳудийларнинг дам олиш кунида биз шаҳардан ташқарига чиқиб, худди ўйлаганимиздек дарё бўйида ибодат қилаётган жамоатга дуч келдик» (Ҳав 16:11-13). Ҳаворий Павлус Филипи шаҳрига келишдан олдин Троасда бўлганларида тушига бир одам кириб: «Македонияга келиб бизга ёрдам бергин», — деб ёлворган эди. Шунинг учун ҳам Павел ҳамроҳлари билан Македониянинг Филлипи шаҳрига келган эди. 1914 йилдан то 1938 йилгача бўлган вақт оралиғида Фаранг олимлари ва археологлари ўша шаҳар ҳаробаларини излаб топишди.

Narrator 1 Улар қазиган жойдан бозор, театр, кутубхона ва ўқиш зали ва тўртбурчак минбар ва дарвозалар топилди. Бир қанча маъбадлар ўша пайтдаги одамлардан бир қанчаси Художўй бўлганини билдиради. Бу топилган биноларда Рим ва Осиё меъморчилиги акс этиб турарди. Улар топган дарвозалардан бири шаҳардан ташқарига дарё бўйига олиб чиқар эди. Олимлар бу худди ўша, ҳаворий Павлус билан ҳамроҳлари чиқиб, дарё бўйидан бошқа имонлиларни учратган дарвоза деб тахмин қилишди. Филлипиликлар, жуда ҳам ўқишга ва ваъзхонликка уста халқ бўлган. Улар орасида Рим фуқаролари билан бирга Исо Масиҳ издошлари ҳам бор эди. Ўша пайтда Филлипи Римнинг коллонияларидан бири бўлган.

Narrator 2 Ҳворий Павлус ва унинг издошлари дарё бўйида йиғилиб ибодат қилаётган Филлипиликларни топиб, улар билан суҳбатлаша бошлади. Филлипиликлар орасида Лидия исмли художўй аёл ҳам бор эди. У Тиатира шаҳридан алвон тўн сотувчи эди. Павел Худо ҳақида сўзлар экан, Худованд унинг қалбини очди. У эса Павлус билан ҳамроҳларини уйга кечки овқатга таклиф қилди. Шу маълумотларга қарайдиган бўлак, ибодат қилаётган кишилар орасида имонли бўлмаганлар ҳам бўлган. Ë бўлмаса, ПАвлус суҳбат қилаётган чоғда у ҳам қаердандир келиб қолган бўлса керак. Ҳуллас Филлипи шаҳридагилар орасида турли хил қизиқ одамларни кўриш мумкин эди. У ердан чин имонлиларни ҳам, фолбинлик қиладиганларни ҳам, Рим ҳукуматига содиқ бўлганларни ҳам кўриш мумкин эди. Филлипиликлар худди шундай кишилар бўлишган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top