3:55

Азоб–уқубатлар борасида муқаддас китоб нима дейди 4 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир.

Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Азоб–уқубат тўғрисидаги масиҳийлар орасида кенг тарқалган ёлғон тасаввурларни ўрганиб чиққан бўлсак, келинг энди, азоб–уқубат борасидаги Инжил қарашларини кўриб чиқайлик.

Бир жудаям муҳим ҳақиқатни билишимиз лозим. Марҳаматга йўл бу имондир. Аюб билан бўлган воқеани эсланг. У ноҳақ азоб чекаяпман, деб ўйлаган. У дўстлари билан қилган баҳслари ҳеч нарсага олиб келмади. Охири, у Худога суянди (қ. Аюб 19:23–27). Кейин, у дунёдаги азоб–уқубатларнинг асл маъноси ҳақида ўй сура бошлади. Аюб ўз саволларига жавоб топа олмади ва у Олийқудрат ва Олийзеҳн Худога бўйсунишига тўғри келди (қ. Аюб 42:1–6). Бутрус азият чекаётган имонлиларга маслаҳат бериб, Парвардигорга «жонларини берсин»лар деди (1–Бут. 4:19). Биз Худога ишонамиз, чунки У Ўз кучини Ўз иродасига мувофиқ йўналтиради, бизнинг бир лаҳзалик мижғовлигимиз эмас. Биз учун арзимасгина нарсани тайёрлаган севувчи Худога ишонамиз ва Уни севувчиларга барчаси эзгуликка хизмат қилади (қ. Рим. 8:18). Худода бизнинг қутқарилишимиз ўйи бор ва Унинг таълимотига қулоқ солишимиз туфайли У Ўз номини улуғлаш учун бизда ҳаракат қилади. Бундай имон билан биз барча ҳаётий қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Исо бизни азият чекишимиз ҳақида огоҳлантирган, лекин шу билан бир қаторда, У бизга марҳаматни ҳам ваъда қилди (қ. Юҳ. 16:33). У шунингдек Тинчлантирувчини, Муқаддас Руҳни бизга ваъда қилган. Қаттиқ қувғинга учраганларнинг гувоҳлиги Исо нима учун Муқаддас Руҳни Тинчлантирувчи деб атаганини кўрсатади. Лекин, эсда тутинг, имон Худонинг сўзида қурилади. Худо Каломида берган ваъдаларини азоб–уқубат вақтида эслаш учун уларни билишимиз керак. Агар имонимиз мустаҳкам бўлса, биз азоб уқубатни мардона енгиб ўтамиз. Бизнинг мустаҳкамлигимизни сири қувғинни донолик билан қарши олишдан иборат, муаммо йўқлигида ёки фаровонликда эмас. Коринфликларга биринчи ва иккинчи мактубда Павлус ўзининг Исодаги ҳаётини айтиб беради. У тинчлик ва ҳамоҳангликдаги, қулайлик ва ҳурматга лойиқликдаги ҳаёти борасида гапирмайди. Аксинча, қийинчиликларга ва юз ўгиришларга бардош беради ва ҳаттоки тушкунликни бошидан кечиради. Шу билан бирга у барча синовлардан чиқиб кетади, чунки биз ўзимизда, яъни лойдан бўлган танамизда, самовий хазина — Исо Масиҳ ва Унинг хушхабарини олиб юрамиз. Азоб–уқубат ҳақидаги Инжил ҳақиқатларида масиҳийлар тушуниши лозим бўлган икки мутлақ қоида бор.

Биринчидан, азоб–уқубат Худо иродаси бўйича содир бўлишига амин бўлиш лозим. Ўшанда ҳаётимизда нима рўй бермасин, барчасини қабул қила оламиз (қ. Рим. 8:12–25). Иккинчидан, биз каби заиф ижод ҳам ҳатто мушкул ҳолатларда мардона туриши мумкин. Ўз юрагингизни бунда мустаҳкамланг, ўшанда имонингиз қатъий, иккиланмас бўлади! Исо доимо Ўз халқи орасида яшайди деб эсланг.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top