MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Муқаддас Каломни диққат билан вароқлаб чиқар экансиз, ҳаётингиз учун керак бўладиган сабоқларни бошидан кечирган инсонлар ҳақида билиб оласиз. Уларнинг ҳаёти биз келажакда ва бугун қиладиган ҳатоларимиздан бизни ҳимоя қилади. Биздан талаб этиладиган нарса бор-йўғи улар ҳақида яхшилаб ўрганиб, ўша сабоқларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳолос. Демак, бугун ҳам ўшандай шахслардан бири бўлган Абумалек ҳақида гаплашамиз. Абумалек Исроил халқининг ҳаками бўлган Гидўннинг ўғли эди. Гидўннинг ҳакамликка тайинланиши жуда ажойиб бир воқеа бўлган. Абумалекнинг отаси Гидўн, Худованднинг чиндан ҳам уни танлаганига ишониш учун Эгамизни бир неча марталаб синаб кўрган эди. Худованд ҳам у билан жуда сабр-тоқатли бўлди.

Narrator 2 Мана шундай отанинг фарзанди Абумалек қандай бўлган экан?! У ташаббускор, бошқаларни ортидан эргаштира оладиган, ақлли ва яхши нотиқ, мансабпараст, шу билан бирга шафқатсиз ҳакам бўлган. Бунга ҳозир ўзингиз ҳам амин бўласиз. Муқаддас Калом у ҳақида шундай дейди: «Гидўн ўғли Абумалек Шакам шаҳрига – тоғаларининг олдига бориб, барча уруғ-аймоқларига шундай деди: — Шакам бекларининг ҳузурига боринглар, уларга: «Устингиздан Гидўннинг етмишта ўғли ҳукмронлик қилганидан кўра, биттаси ҳукмронлик қилгани яхши эмасми», деб айтинглар. Мен сизларнинг жигарингиз эканимни ҳам эсларингдан чиқарманглар. Тоғалари Абумалекнинг манфаатини кўзлаб, бу сўзларни Шакам бекларига етказдилар. Шакам беклари эса: «Ҳар қалай, Абумалек қариндошимиз», дея унинг тарафдорлари бўлдиалр.

Narrator 1 Абумалек, қандай қилиб, қариндошлари ва узоқ қондошлари бўлган Шакам бекларини кўндира олди. Унинг шафқатсиз экани ҳақида Калом шундай дейди: «Шакам беклари унга худо Баал-берит уйидаги етмишта кумуш тангани бердилар. Абумалек эса бу кумушга ярамас одамларни ёллади. У Ўрфага – отасиинг уйига бориб, етмишта ўгай ака-уксини бир тош устида қатл қилди.» (Ҳак 9:1-6). Бу ҳакамни Худованд танлаган деб бўлмайди. Агар Абумалек шошиб отни қамчилаб қолмаганида, Худованд албатта Ўзи истаган, Худовандга яқин бўлган кишини танлаган бўларди. Абумалекнинг ишларидан Худованд билан ҳисоблашмай, ўз билганича иш тутганини кўриш мумкин. Бугун ҳам кўпчилик мансабга миниш учун худди Абумалек тутган йўлни тутишади.

Narrator 2 Хўш, Худованд унинг ишларига қандай жавоб қайтарди. Каломда ёзилишича Абумалек Исроилда уч йил ҳакамлик қилган. Эгамиз эса Абумалек ва Шакам беклари орасида низо чиқаиш учун бир руҳ юборди. Шунинг учун Шакам беклари Абумалекка хоинлик қилишди. Бу ҳодиса Гидўннинг етмишда ўғлини ўлдирган Абумалекдан ва унинг бу жиноятини қўллаб турган Шакам бекларидан хун олинишининг дараги эди. Худди шу Шакам беклари томонидан тайинланган Абумалек, уларнинг хоинликлари оқибатида жангда ҳалок бўлди. Отасига хиёнат қилиб, етмишта ака-укасини ўлдирган Абумалекни Худо шу йўсинда жазолади. Хулоса шуки, Худованд иродаси билан бўлмаган, зўрама-зўраки иш бир кун келиб, тўхтайди ва Худо иродаси бўйича иш кўрмаган кишилар ҳам жазоланадилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top