3:11

Ибодат кучи 5 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Инжилда ибодатга тегишли кўплаб ажойиб ваъдалар мужассам. Агар Худо Каломи ибодатга тасодифий жавоблар ваъда қилганда эди, биз омад келиб қолиши мумкин бўлган катта ютуқли ўйинга умид қилган ўйинчига ўхшаб қолардик. Лекин Инжил бундайин катта ваъдалар борасида шундай дейди: “Менинг номимдан Отадан бирон нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин” (Юҳ.14:13). “Сўраб туринг, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади”

“Менга илтижо қилсанг сенга жавоб бераман, сен билмайдиган буюк ва ақл бовар қилмайдиган сирларни сенга айтаман.” (Иер.33:3).

Бу ваъдалар барча ўз ташвишларимизни Худога топширишимизга хоҳиш туғдириши ва ибодатимиз тўғри бўлишини кузатиши лозим (қ. Ёқ. 4:3).

Ибодат вақтида Муқаддас Руҳ раҳнамолигига очиқ бўлиш жуда муҳим. Руҳ бизга Худони улуғлашга кўмаклашади. У бизга ибодат қилиш керак бўлган эҳтиёжлар ҳақида эслатади. Баъзан, У бизнинг ибодатда айтадиган қийинчиликларимиз ва маҳрум бўлган нарсаларимизга мувофиқ кўришимиз керак бўлган чораларни жуда равшан кўрсатади (қ. Юҳ. 16:13–14). Инжилдан эҳтиёжларимизга жавоб бўладиган аниқ оятларга бизни чорлайди. Бу борада Ёқуб мактубида яққол гапирилади (1:5):

“Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради”.

Ибодат — сўров аниқ бўлиши ва унинг бажарилишини кутиш керак. Фақатгина аниқ сўровлар бизга ишончни барпо қилувчи қувончни олиб келади ва ўз ҳаётимизда, жамоатда, дўстларимиз ва яқинларимиз ҳаётида муҳтожликларимиз қондрилишини кўра оламиз. Кейинчалик Худонинг қилинган ибодатга жавобини белгилаш учун ибодат муҳтожликларимизни ёзиб олиш жуда фойдалидир. Албатта, мунтазам ибодат қиламиз деб ўйлайман.

Баъзи масиҳийлар Худодан баъзи бир аниқ муҳтожликларининг қондирилишини сўрашдан қўрқадилар, чунки аслида улар Уни ибодатга жавоб беради деб кутишмайди. Уларнинг имони кам ва ибодатлари самарасизлигини ўйлашни ҳам хоҳламайдилар. Агар биз Муқаддас Битикни ўргана бошласак, унда Худо бизга умид ва кутиш билан ибодат қилишимизни буюрганини кўрамиз. “Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар” (Мк.11:24).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top