3:11

Руҳий ғалаба 356

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукроналар айтамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар,

биринчи асрдаги Рим аскарининг пухта ўйлаб ишланган дубулғаси бошни ҳимоя қилибгина қолмай, аскарни баланд бўйли, юз тузилишини эса маъноли ва душманга нисбатан оз бўлса-да қўрқинчлироқ қилиб кўрсатган.

Дубулғанинг чармдан ишланган боғичлари эса унинг маҳкам туришига ёрдам берган. Ҳимоя қилиш борасида аскарнинг боши тананинг бошқа аъзоларига қараганда муҳим ҳисобланган. Чунки бошимизда ақл-идрок, онг жойлашганлигини барчамиз биламиз. Азизлар, агар онгимиз абадий ҳаёт ҳақидаги Хушхабарни тушуниб етса ва ишонса, у сохта таълимотларга ишонмайди ва иблиснинг васвасаларига қарши тура олади.

Дубулға бошни ҳимоя қилади, яъни онг ва фикр-мулоҳазаларни асрайди. Нажот топишга бўлган ишонч бу шубҳа, ишончсизлик ва улардан келиб чиқадиган ҳар қандай нарсалардан ҳимоя қиладиган энг кучли воситадир. Азизлар, Худованднинг абадий ҳаёт ҳақидаги ваъдасига ҳеч биримиз асло шубҳаланмаслигимиз керак. Азизлар, агарда 1 Юҳанно мактубининг 5 бобини 11 оятидан то 15 оятигача бўлган жойни ўқиб кўрсангиз, айнан шунга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Биринчи Салоникаликларга мактубининг 5 боби 8 оятида бу дубулғани нажот топишга бўлган ишонч деб ҳисоблаб, “нажотга умидворлик дубулғаси” деб айтилади. Бу парчада ҳаворий Павлус имонлиларни нажот топишга ундамайди, чунки улар аллақачон нажотга эришиб бўлганлар. Аммо улар ёвузликнинг ҳужумларидан ҳимояланишга муҳтождир.

Имонлилар нажот дубулғасини кийиб, Худонинг фарзанди эканлигидан фойдаланган ҳолда ўз бошларини омон сақлашлари мумкин. Азизлар, бу ҳақида Юҳанно мактубининг 1 боби 12 ва 13 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин. Имонлининг бошидаги дубулғаси унинг Худо мақсадлари учун ажратилганлигини билдиради, деб ёзади Римликларга мактубининг 5 боби 16 оятида, бундан ташқари 1 Коринфликларга мактубининг 1 боби 2 оятида ҳам айнан шу хақида гап боради, бундан ташқари 2 Салоникаликларга мактубининг 2 боби 13 оятида ҳам айнан шулар ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин.

Кейинчалик имонлилар ҳар куни гуноҳларидан фориғ бўла бошлайдилар ва ўз ҳаётларида Худонинг қандай қилиб поклаш, муқаддаслаш ишларини олиб бораётганлигини англаб етадилар. Хулоса қилиб айтганда, Худонинг фарзанди ҳар қандай ёвузликдан абадий озод бўладиган келажакка эгаман деб, ишона олиши мумкин. 1Салоникаликларга мактубининг 5 боби 8 ояти. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top