3:16

Ҳақиқатни амалда қўллаш

MP3

Салом азизлар. Имон билан қабул қилинган Масиҳ, Худонинг Каломи орқали нажотга умид беради. Буларнинг бари, сизга керак бўлган нарсалардир. Бу ҳақиқат билан ҳаёт нима олиб келмасин, ҳаммасини қабул қилишга тайёр бўласиз. Бунинг ёрдами билан, қимматбаҳо психиатрик тинчлантирувчи дори-дармонларга муҳтож бўлмайсиз. Баъзан докторнинг олдига боришга ҳам, муҳтож бўларсиз, Калом бунга қарши ҳеч нима демайди. Лекин илм-фан туфайли пайдо бўлган кўпгина тинчлантирувчи кимёвий дори дармонларнинг барчасига муҳтож бўлмайсиз. Агар сиз Масиҳий бўлсангиз, унда энг яҳши дори-дармон, бу Худонинг руҳий қурол-аслаҳаларидир.

Агар Масиҳий бўлмасангиз, унда ёрдам келадиган жой йўқ. Ҳаётингизни Масиҳий бўлишдан бошланг. Масиҳий бўлмаганларга Худонинг Каломи ҳеч қандай тинчлантирувчи восита бермайди. Масиҳий бўлмаганларга, Худонинг Каломи қўллаб-қувватлашлар ҳақида ҳеч нарса айтмаган. Душманимиз бўлмиш шайтоннинг ҳийлаларига ва васвасаларига бардош бера олишнинг ягона йўли, бу Масиҳий бўлишдир. Сиз Исо Масиҳнинг хочда қилган иши туфайли, шайтон шоҳлигидан Худо шоҳлигига ўтишингиз керак бўлади. Шунда сиз, Худонинг қурол-аслаҳасига эга бўла оласиз.

Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Ҳудонинг руҳий қурол-яроғ, яъни Унинг ҳақиқатлари билан танишиб чиқинг. Улар билан қандай фойдаланишни ўрганинг, ва ҳужумга мубтало бўлганингизда уларни амалда ҳам, ишлатишни ўрганиб оласиз. Шайтон ҳужумларини сезганингизда уларни ишлатишга ҳаракат қилинг. Жангдаги аскарга ўҳшаб, сиз ҳам, ушбу қуроллардан фойдаланинг. Қурол-аслаҳалар ишлатилмай, тортмада занглаб ётганидан не фойда? Шунинг учун Масиҳийлар кўпинча мағлубиятга дуч келишади. Улар қурол-аслаҳаларга эга бўладиларку, лекин амалда ишлатишмайди. Агар сиз иссиқ ё совуқ бўлаятганингизни сезсангиз, билингки, сиз шайтон ҳийлаларининг ҳужуми остидасиз. Агар сиз тушкунликка, шубҳаларга, қўрқувларга ва ҳавотирларга, ёки имонингиз сустлигини сезсангиз, оғриқларни, пушаймонни ҳис қилганингизда нима қилишингиз керак? Диққатлик билан, шошмай бир неча бор бу поғоналардан ўтинг. Худонинг сизга берган қурол-аслаҳаси ҳақида ўйланг. Ўзгаришларни тезда сезмасангиз ҳам, таслим бўлманг. Ҳозирги замонимизда, биз ҳамма нарсани тез ижро бўлишига, тезда ўзимизни енгил тортишимизга ва тезда озод бўлишга ўрганиб қолганмиз. Лекин ҳужумлар кўп вақт давом этиши мумкин, демак, натижа ҳам, тез орада кўзга кўринмаслиги мумкин. Шунинг учун Ҳаворий “қарши тура олиш учун” демоқда. Энг кераклиси, бу қарши тура олишдир! Отажон, бу ҳақиқатларинг нақадар ажойиб амалларга тўла. Босимлар остида қолиб кетганимизда, жасурлигимизни йўқотганимизда ва мағлубиятга учраганимизда Каломинг қанчадан қанча ёрдам беради. Раббим, Исо Масиҳда берилган буюк қурол-аслаҳаларга жиддийроқ қараб, уларни ишлатишга Ўзинг ёрдам бергин, ва шу йўсин, Масиҳийнинг ҳаёти, нақадар ажойиб ва маънога тўла эканини билиб олайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top