2:54

Mасиҳ ва ибодат 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Азизлар, Забур китобининг 118 боби 107 оятида шундай ёзилган:

“Каломинг ила менга жон бахш этгин, ё Раб!” Худонинг Сўзини бир-биридан ажратиб бўлмайди, улар сокин қалбингизда ҳар доим бирга бўлиши керак. Ўз Каломида Худо менга гапирса, ибодатда эса мен Худога гапираман.

Ҳақиқий суҳбат бўлиши учун Худо ва мен иккимиз ҳам иштирок этишимиз керак. Агар мен Худонинг Сўзини ишлатмасдан оддийгина ибодат қилсам, эҳтимол мен ўзимнинг сўзимдан ва фикримдан фойдаланган бўламан.

Худонинг Сўзидан Унинг фикрларини олишим ва уларни Унинг ҳузурида билдиришим ҳақиқатан ҳам ибодатимга ўз кучини беради. Ўшанда мен Худо Каломига асосан ибодат қилиш имконига эга бўламан.

Ҳақиқий ибодат учун Худонинг Каломи қанчалик зарур! Ибодат қилган вақтимда мен Худони астойдил билиш пайидан бўлишим керак. Муқаддас Руҳ менга Ўзининг ҳақ фикрларини Калом орқали беради. Яна Калом менга мен қанчалик ночор ва гуноҳкор эканлигимни ҳам уқтиради.

Бу менга Худо учун қилмоқчи бўлган барча ҳайратли нарсаларни ва Унинг иродасини бажаришим учун У менга берадиган куч-кувватни кўрсатади. Калом менга қандай қилиб зўр хоҳиш, кучли имон ва қатъий сабот билан ибодат қилишни ўргатади.

Калом менга менинг нафақат ким эканлигимни, балки Худонинг инояти орқали ким бўла олишимни ҳам ўргатади.

Энг муҳими, у менга ҳар куни Масиҳнинг улуғ ҳомий эканлигини ва Унинг номи билан ибодат қила олишим мумкинлигини эслатиб туради. Биродарим, Худонинг Каломи билан ҳар куни кучингизни янгилаш учун бу ажойиб маслахатни ўрганинг ва Унинг иродаси бўйича ибодат қилинг.

Энди биз бошқа томонга қараймиз – яъни ибодат. Ибодат бизга Худонинг Каломини ўқиганимизда керак – яъни Худонинг Каломини Унинг Ўзи тушунтириб бериши учун Муқаддас Руҳ орқали Худонинг Каломини тўғри билишим ва ишлата олишим учун, Масиҳ ҳамма нарсада ҳамма нарса, менда ҳам ҳамма нарса бўлишини Каломда кўра олишим учун ибодат қилиш керак.

Калом ва ибодат орқали Масиҳда Худога яқинлаша оладиган жой – яъни қалбимда мен ўзимни Худога ва Унинг хизматига топшираман ва Муқаддас Руҳдан куч оламан, натижада Унинг севгиси юрагимда кенг жой олади ва ҳар куни ана шу севгида юра оламан.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электорон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top