3:01

Инсон табиати 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат ғойибона учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, кимдир Муқаддас Китобни очиб, тўгри келган жойидан бир неча оят ёки боб ўқийдилар.

Бу албатта тартибсизлик ҳисобланади. Муқаддас Китобни муттасил режа асосида мутолаа килмаган одам, уни тартибли ўқий олмайди ва Муқаддас Китобнинг кўп жойларини эътибордан четда қолдиради. Муқаддас Китобни мутолаа қилишнинг муттасил режаси нима ўзи деган савол туғилади.

Янги туғилган масиҳий учун Янги Аҳднинг биринчи китоби бўлмиш Матто баён этган Инжилдан бошлаб ҳар куни бир неча боб мутолаа қилиш яхшироқ бўлади. Матто баён этган Инжилни мутолаа қилиб бўлгандан сўнг, Марк баён этган Инжилни мутолаа қилиб, Мен Исо Масиҳни эндигина қабул қилган имонли бўлганим сабабли ибодат қилишни қандай ўрганишим мумкин?

Хонада бир ўзингиз бўлсангиз, овоз чиқариб ибодат қилинг. Қисқа ва содда ибодат қилинг. Ибодатларингиз қалбингиздан Худога қаратилганлигини эсда тутинг. Оилангиз аъзоси ёки дўстингиз билан бирга ибодат қилинг.

Исо Масиҳни эндигина қабул қилган имонли ўзининг биринчи ибодатини юқоридан туғилган дақиқасидаёк талаффуз этади. Бу ибодат тахминан мана бундай бўлиши мумкин: “Исо, менга нажот берганинг учун раҳмат”.

Миннатдор масиҳий ҳар бир овқатланиш олдидан ўз миннатдорчилигини билдириб, ибодат қилади. Энг яхшиси шу кун учун Худонинг раҳбарлигини ва ҳимоясини сўраб, ҳар куни ибодатдан бошлаш яхши натижаларни беради; куннинг сўнгида ёки уйқуга ётишдан олдин, ибодатингизда Худонинг раҳбарлиги ва ҳимояси ҳамда бошқа марҳаматлари учун Унга ташаккур билдиринг.

Шундайқ килиб, қўшимча ибодат талаб қиладиган алоҳида вазият ёки ҳодисани ҳисобга олмаган ҳолда, масиҳий кунига камида беш марта ибодат қилиш имтиёзига эга бўлиши мумкин. Имонли учун бутун кун довомида ихтиёрий ибодат қилиш табиий ҳол бўлиб қолади.

Сиз пиёда кетаётганингизда, транспортда ва бошқа кўпгина вазиятларда ибодат қилишингиз мумкин. Раббимиз Исо Масиҳ шогирдларини ибодатга ўргатишдан олдин, Исо уларни нотўғри ибодатдан огоҳ қилди.

У бундай деди: ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Азиз биродарлар, Худованд доимо камтарларни юксалтираман деган ваъдасини ёдингизда тутинг.

Руҳан соғлом бўлиш учун масиҳий мунтазам равишда Муқаддас Китобни мутолаа қилиши керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна сизлар билан соғ-саломат учрашгунча хайр. деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top