Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз ила яна боғланиш имкони пайдо бўлгани учун Худовандга миннатдормиз. Азиз биродарлар, Хушхабарчилик ҳаракатининг ривожланишига Бенедиктинлар алоҳида туманлардаги ўз ташкилотларининг хизматлари орқали катта таъсир кўрсатган;
Лекин бу орденда аста-секин йиғилган кўплаб бойликлар уни нурашга олиб келди, нафақат роҳибларнинг руҳий муаммодан чалғиш масалалари, балки уларнинг монастирлари Викингларнинг қочишларига асосий мақсад бўлиб қолди.
Рим империясини қулашга олиб келган ва ҳужумга тайёр Визиготлар, Вестготлар ва Вандаллар, Викингларнинг кечроқ келишлари бўйича камтарин бўлиб кўринишга сал қолди. Герберт Кейн сўзи бўйича, бу денгиз жангчилари “Англиянинг ва бутун қитъанинг фалокати бўлди”.
“Уларнинг монастирга қочишлари ва черковларнинг шунчалик вайрон қилинганлигидан, уларга бир қанча вақт инглиз черковларида хушхабарчиликнинг умуман йўқотилиш таҳликаси бордек туюлди”.
“Ирланд вулқони, уч аср давомида бурқираб қайнаб чиқаётган хушхабар олови, яхна бўлгунча совиди, – деб ёзади Винтер”. Монастирларнинг хароб бўлиши, Хушхабар гувоҳлигини йўқота олмади.
“Масиҳийликнинг ниҳоятда тенгсиз кучини” йўқотиш мумкин эмас, деб кўрсатади Винтер: “ғалабачилар ўз асирларининг имонлари туфайли ютқиздилар. Айнан роҳибларни одатда қулликка сотишган ёки масиҳий қизларни золимларга турмушга чиқишга ёки бўлмаса уларнинг маъшуқаси бўлишга мажбурлашарди ва охир-оқибат ўз таъсирини шимол ёввойиларига ҳам кўрсатди”.
Шунга қарамай, Викингларнинг ҳужуми Келтлар мустаҳкамлигини хароб қилувчи зарба берганидек, Британия оролларидаги ва Марказий Европадаги Рим урф-одатларини ҳам вайрон қилди.
Ўрта асрларда монастирлар ва черковларда Муқаддас Китобнинг қўлёзмаларини йўқотиб юбориш хушхабарчилик ҳаракатига ёмон таъсир қилган эди, лекин ўрта асрларда хушхабар тарқатишга, шубҳасиз, катта тўсиқ бўлган бошқа омиллар ҳам бор.
Ўрта асрлар тарихининг кўп қисми давомида Черков раҳбарлари ғамгин бўлиб қолишди. Поплар ҳокимияти яна кўп йилларгача маломат орттирди, ўнинчи асрда эса бу ҳокимиятнинг маънавий аҳволи энг паст тубанлик нуқтасига етиб борди.
Баъзида поплар жамиятдаги энг катта разил одамлар бўлганлар. Поп Стефан ўзининг марҳум ўтмишдошининг жасадини ўриндиққа ўтирғизиб, юзини синодга қаратиб у билан судлашди.
Унинг ўзи эса қамоққа олиниб, у ерда бир йилга етмасданоқ ўзининг рақиби -католикнинг буйруғи билан ўлдирилди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз охирлаб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.