Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Кўпинча, биз Исо Масиҳни сўзлагани ҳақида ўйлаганимизда, У кўп одамларга гапирган деб ўйлаймиз. Аммо Янги Ахдни ўқисангиз, бир нарсани кўрасиз. Исо Масиҳ баъзи муҳим нарсаларни сўзлаганида, У бир одамга, ҳа, фақатгина бир одамга айтган. Сизда савол туғилади… Хўш, нега У бу нарсани оломонга айтмади? Агар У баъзи муҳим нарсаларни биргина одамга айтсаям, бу ҳақиқат албатта узоқ – узоқларгача тарқалишини У биларди. Ҳозир биз бир неча дақиқада каломдан ўқийдиган суҳбатимиз, Масиҳ айтган энг муҳим нарсалардан бири. Аслида бу ҳақиқат, бу ҳамма эшитиши керак бўлган хабар. Энди, сиздан бир нарсани сўрасам… Жаннатга боришни ният қиляпсизми? Менимча сиз мана бундай жавоб берасиз… Ҳа, албатта ният қиляпман. Баъзиларингиз шундай деб жавоб беришингиз мумкин… Нима десам экан, ишончим комилгина эмас, мен жаннатга ишонаман.
Narrator 2 Бир куни эса, сиз бундай деб қоласиз; ҳали жаннатга киришга унчалик кеч бўлмагандир, чунки Муқаддас Каломда аниқ қилиб, жаннат ва Худодан айрилиш борлиги ҳақида ёзилган. Масиҳ бу одамга айтадиганларини фақат ўзимиз эшитиб тушуниб олишдан ташқари, бу ҳақиқатни эшитмаган бошқа одамларга ҳам айтишимиз керак. Агар исатасангиз, Юҳанно хушҳабарининг учинчи бобига қаранг. Одам қандай қилиб жаннатга киради? Бунинг қандай йўли бор? Исо Масиҳ эса бунинг йўлини шундай тушунтиради. Бу бобда Никодим деган бир одам билан Исо Масиҳ ўртасида бўлган суҳбат бор. Келинг, бир нечта оятларни ўқиймиз. “Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди. Бу одам бир куни кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: — Устоз! Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз.
Narrator 1 Агар Худо сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз. Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди. — Кекса одам туғила олармиди?! У онасининг қорнига қайта кириб, яна туғила олмайди–ку! — деди Никодим. Исо шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди. Oдам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади. “Сизлар қайтадан туғилишингиз керак”, деганимга таажжубланманг. Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади. — Бу қандай бўлиши мумкин? — деб сўради Никодим.
Narrator 2 Исо унга шундай жавоб берди: — Сиз Исроилнинг устозисиз–ку! Наҳотки шуни билмасангиз?! Сизга чинини айтай: биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар. Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар? Осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас. Мусо саҳрода бронза илонни ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади.” Бизни тинглашда давом этинг ва албатта бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ҳам ташриф буюришни унутманг.