MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, Худода сизнинг ҳаётингиз учун ажойиб режа бор, аммо бу шу жойда тўхтамайди.

Унинг режаси сизнинг ушбу сайёрадаги бир неча ўн йиллик ҳаётингизни ўз ичига олади. Бу ҳаётингиз имкониятидан анча каттароқдир. Худо сизга ҳаётингиздан ташқарида имконият таклиф қилади.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худованднинг нияти эса боқий туради, Наслдан наслга жорий бўлади Унинг дил-муроди.” Забур китоби 32 боби 11 ояти.

Инсонлар учун кўпроқ абадият ҳақида ўйлайдиган вақт жанозададир, ва кейинчалик бу одатда эътибордан четда қолиб енгил ва ҳиссиётли фикр бўлиб қолади.

Сиз ўлим ҳақида ўйлашни нохушдек ҳис қилишингиз мумкин, лекин аслида ўлимни рад қилиб қочиш мумкин бўлмаган нарса ҳақида ўйламаслик носоғломликдир. Бизнинг ҳаммамизга маълум бўлган ва содир бўлиши муқаррар бўлган нарсага тайёр бўлмай туриб ҳаётни яшаш ахмоқнинг ишидир.

Сиз абадият ҳақида камроқ эмас, кўпроқ ўйлашингиз керак. Худди онангиз қорнида тўққиз ой яшашингиз бу ҳаёт учун тайёргарлик бўлганидек, бу ҳаёт ҳам кейингиси учун тайёргарликдир.

Агар сизда Исо Масих орқали Худо билан муносабат бўлса, сиз ўлимдан қўрқмаслигингиз керак. Бу абадиятга ўтиш эшигидир. Бу сизнинг ердаги охирги соатингиз бўлади, аммо сизнинг оҳиргингиз эмас. Сизнинг ҳаётингизнинг охири бўлиш ўрнига, ўлим сизнинг абадиятдаги туғилишингиз бўлади.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Чунки бу ерда бизнинг доимий шаҳримиз йўқ, биз бўлғуси шаҳарга кўз тикиб юрибмиз.” Ибронийларга мактубининг 13 боби 14 ояти.

Абадият билан ўлчанганда, ердаги ҳаётимиз фақатгина кўз юмиб очишдек, аммо унинг оқибатлари абадиятда давом этади.

Бу ҳаётдаги қилмишлар кейинги ҳаётнинг тақдиридир. Биз “биламизки, бу баданда жойлашгунимизча, Раббимиздан узоқда қолган ғариблармиз.” 2- Коринфликларга мактубининг 5 боби 6 ояти. Бир неча йил олдин кўп инсонларни ҳар кунингизни “қолган ҳаётингизни биринчи куни” дек яшанг деган шиор кўпчиликка далда берган эди.

Аслида эса, ҳар кунингизни охирги кунингиздек яшаш донолик бўларди. Мэтю Ҳенри: “Охирги кунга тайёрланиш ҳар бир кунимизнинг иши бўлиши даркор,” -деган эди. Худо инсондек жонзотни фақатгина бир кун яшаш учунгина яратмаган. Йўқ, йўқ, инсон ўлмаслик учун яратилгандир.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top