3:07

Муқаддаслик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, масиҳий теизм шуни тан оладики, ҳатто дунёга гуноҳ кириб келишидан олдин ҳам инсон дунёни тўғри талқин қилиш учун тўлиқ Худога суянарди, ундан мустақил эмас эди.

Худонинг дунёни яратиши мутлақо Унинг Ўз хоҳиши эди. Яъни, Худони дунёни яратишига бирор куч ёки муҳтожлик мажбур қилган эмас! Бунинг устига бу яратилиш мутлақ эркин ҳаракат эди ва яратилган мавжудот Худонинг барча белгилаган мақсадларини ҳеч тўсиқсиз амалга оширади.

Худо хоҳлаган нарса содир бўлган ва яратилиш тарихи, шу билан бирга инсон тарихи ҳам унинг эркин иродаси орқали белгилаб қўйилган. Мана шу асос туфайли фақат Худогина воқеликдаги ҳар бир далилни талқин қила олади. Азизлар, иккинчи фарқ шундан иборатки, теизтик гуманизм тарафдорлари гуноҳга тушиш инсоннинг билимга эришишида ҳеч ҳам тўсқинлик қилмайди, деб ўйлашади.

Уларнинг фикрича гуноҳ бу адашишнинг сабаби, лекин у инсоннинг табиатдаги ҳақиқатни англаб етиш қобилиятига ҳеч ҳам таъсир кўрсатмайди, деб таъкидлашади.

Гуноҳ ҳеч бир ҳолда инсоннинг танлаш эркинлигини бекор қила олмайди, дейишади. Шу туфайли, танлаш эркинлиги Худо ҳали белгилаб қўймаган нарсаларни белгилаш қобилияти, деб эътироф этишади.

Уларнинг фикрича, ҳаворий Павлус Эфесликларга мактубининг 1 боби 11 оятида айтганига қарама-қарши равишда, Худо ҳамма нарсани ўз хоҳишича бажармай, аксинча, У инсоннинг қарорини кутиб туради. Бу фикрга зид ҳолда масиҳий теизм гуноҳ масаласига жиддий қарайди.

Муқаддас Китобга биноан, гуноҳ ўлимга олиб боради. Гуноҳ туфайли ўлимга юз тутган ҳозирги ҳолат эса ҳамма нарса охири бориб ҳаётдан маҳрум бўлишигина эмас, шу билан бирга бу Худо билан муносабатнинг узилиши демакдир. Бу нарса барча муносабатларга таъсир қилган.

Яна Муқаддас Китобда таъкидланганки, инсон табиатдаги Худо ҳақидаги билимни яширишга ҳаракат қилади. У ҳақиқатни билса ҳам, ёвуз бўлгани учун уни яширади. Худо ҳақидаги мана шу билим туфайли барча инсонлар Худо олдида ҳеч қандай баҳонага эга эмаслар; улар Хушхабар эшитган бўлсалар ҳам, эшитмаган бўлсалар ҳам.

Лекин, ўз виждонида инсон Худонинг борлигини ва коинотдаги барча далиллар Уни кўрсатишини тан ололмайди. Шундай қилиб, гуноҳкор инсон атайлаб ҳар бир далилни қайта талқин қилиб, унга Худо борлигини рад этувчи маъно беради. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Бизниниг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top