2:48

Кимёвий дори ўғитлардан захарланиш (Пестицидлар)

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Пестицидлар маълум ўсимликларни, замбуруғларни, ҳашоратларни ёки бошқа зараркунанда ҳайвонларни, масалан, каламушларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган кимёвий заҳарлардир. Охирги пайда, пестицидларнинг нотўғри ишлатилиши ривожланаётган давлатларнинг катта муаммоси бўлиб қолмоқда. Ушбу хавфли кимёвий дорилар оғир касалликларга олиб келади. Шунингдек, улар „табиий маром”, яъни табиий баланснинг бузилишига ва ҳосилдорликнинг пасайишига сабаб бўлади.

Пестицидларнинг кўплари жуда хавфлидир. Қишлоқ аҳолиси уларнинг заҳарли эканлигини ва улардан сақланиш кераклигини билмай ишлатадилар. Натижада, улар қаттиқ касал, кўр, бепушт, фалажланган бўлиб қолишлари ёки болалари ногирон бўлиб туғилиши мумкин. Шунингдек, кимёвий дорилар билан нотўғри ишлаш ёки улар ишлатилган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, рак касаллигига хам олиб келиши мумкин.

Шундай қилиб, деҳқон уларни бир сафар ишлатганидан сўнг, пестицидга қарам бўлиб қолади. Баъзи одамлар пестицидлар ишлатилган далалар ёнида

яшайдилар. Заҳар осонлик билан уларнинг уй ва сувларига тушиши мумкин. Бу, айниқса, болалар учун заҳарлидир, чунки унинг оз миқдори ҳам уларга катта зарар етказиши мумкин. Ҳашорат ва бегона ўтларни йўқ қилувчи кимёвий дорилар аввалига ҳосилдорликни юқори кўтаради. Лекин ҳозирги кунга келиб пестицидлар билан ишлов берилган жойлардан улар ишлатилмаган жойлардагига нисбатан камроқ ҳосил олинмоқда. Сабаби шуки, пестицидлар паразитларнинг кўпайиб кетишига йўл қўймайдиган „фойдали” қуш ва ҳашоратларни ҳам ўлдиради.

Бундан ташқари, пестицидлар ишлатилган жойларда бегона ўтлар ва зараркунанда ҳашоратлар уларнинг таъсирига чидамли бўлиб қолади. Афсуски, ривожланган мамлакатлардаги қонунлар пестицидлар ишлатилишини чегаралаб қўйганидан сўнг, заводлар уларни қонунлари унчалик қатъий бўлмаган ривожланаётган мамлакатларга сота бошладилар.

Энг заҳарли пестицидлар қуйидагилардир: алдрин, диелдрин, эндрин, хлордан, гертахлор, ДДТ, ДРТ, ДВСР, НСН, ВХС, этилен дибромид, паракват, паратион, сариқ агент, камфехлор, пентахлорофен ва хлордимеформ.

Пестицид сотилаётган идишдаги ёзувларни яхшилаб ўқинг. Кичик ҳарфли ёзувларга эътибор беринг, чунки катта ҳарфлар билан ёзилгани пестициднинг сотилиш номи бўлиши мумкин. Болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар пестицидлардан узоқда бўлсин. Пестицид теккан уст-бошларни ечинг ва баданни, пестицид тушган жойини яхшилаб ювинг.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top