2:56

Гўзалликнинг ёзги сирлари

MP3

Ассалому алайкум. Кунлар исиши билан ҳамма сув ҳазаларигаа ва қуёшда тобланишга ошиқади. Фойдаланиб қолиш керак ахир. Устига-устак чиройли тобланган тери ҳамон урфда бўлса. Аммо ҳар нарсада ҳам меъёр ва уқув керак. Бугун ёзда ҳам гўзал бўлишингизга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатларни берамиз. Жуда кўп аёлларнинг териси нозик ва таъсирчан. Бундай териларга ғамхўрлик қилиш осон эмас. Агар терингиз таъсирчан бўлса, сунъий таркибли ва ароматизаторларга бой қуёшга қарши кремлардан умуман фойдаланманг. Улар терини қичиштиради. Иккинчидан, таътилга бир ой қолганда таркибида бетакаротин мавжуд кремдан фойдаланинг. У терингизни қуёш ванналарига яхшилаб тайёрлайди.

Баъзан қуёшга қарши крем топилмай қолади. Ëки шошилинчда уйда қолдириб келган бўламиз. Бироқ бундай ҳолатда қуёшга қарши восита сифатида тунги кремингиздан фойдалансангиз бўлади. Тунги кремлар таркибида СПФ филтр бўлмаса ҳам, тикловчи ва озиқлантирувчи моддалар кўп. Шунингдек улар кундузги кремлардан «оғирроқ» бўлади. Бу эса қуёшга қарши яхшироқ ҳимоя қатламини ҳосил қилади. Аммо у қуёшга қарши махсус воситаларга нисбатан 50 фоизга кам самара беради. Энди, йўқдан кўра, оз бўлса-да, улътрабинафша нурлардан ҳимояланасиз. Агар ёзги таътилда кўпроқ чўмилишни истасангиз, сувга чидамли СПФ кремлардан сотиб олинг. Улар сувдан чиққанингиздан кейин яна 20 дақиқа ўзининг ҳимоя вазифасини бажара олади. Аммо тери қуёшда қуриши билан ҳимоя хоссалари ҳавога учиб кетади. Шу боис уларни қайта-қайта суртиб туриш лозим.

Ёзда имкон қадар турли ўткир ҳидли атирлардан фойдаланмаслик яхши. Чунки ортиқча ҳидлар инсон кўнглини беҳузур қилади. Ундан ташқари теридан ажралиб чиққан тер ҳидига қўшилиб, ёқимсиз ҳид таратади. Кўпгина ўткир ифорлар, масалан бергамот ёғи қуёш нурлари билан реакцияга киришиб, кийимда қора доғлар қолдиради. Ëзда енгил ифорлардан фойдаланган маъқул. Шунда ҳам уларни фақат сочларга сепиш керак. Қуёшда узоқ вақт қолиб кетиш, ёки тобланиш, тери куйишига сабаб бўлади. Қизарган тери бир неча кундан сўнг, тобланиш кўринишини беради. Бироқ вақт ўтиб ўша тери пўст ташлайди. Шунинг учун қуёшда узоқ вақт тобланиш ярамайди. У терингизга зиён келтириши мумкин.

Баъзилар қуёшдан ҳимояловчи кремлар тери тешикчаларини бекитиб, ажинлар ҳосил бўлишига олиб келади, дейишади. Бу гапда жон бор. Агар терингиз ёғли ёки аралаш типга мансуб бўлса, озиқлантирувчи моддаларга бой қуюқ ҳимояловчи кремлар юқоридаги муаммони келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли қўрғошин таркибли енгиллаштирувчи воситалардан фойдаланиш керак. Улар теридан ёғлар ажралишини назорат қилади. Баъзи аёллар саломатлиги ва гўзаллиги ҳақида қайғуриб, қуёшда тобланишни канда қилмайдилар. Бироқ, қуёшда тоблангандан кейин юз терисини нафақат ҳимоялаш балки яшилаб намлаш ва жонлантириш керак. Терингиз типига мос келадиган ажинга қарши зардоб ва намлантирувчи крем танланг. Ëзда керак бўладиган кўрсатмаларни бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top