3:49

Унинг ҳузурига чанқоқлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сизда ҳеч Худонин ҳузурига чанқоқлик ва муҳтожлик бўлганми? Албатта. Ҳар бир Худонинг фарзанди Унинг ҳузурига муҳтож бўлади. Лекин шундай вақтлар бўладики, Унинг ҳузурига ҳар доимгидан ҳам кўпроқ муҳтож бўламиз. Бу – бундай вақтлар ҳар доим бўлади, дегани эмас. Худонинг ҳузурини ўзингиз ярата олмайсиз. Уни ўзингиз ясаб ололмайсиз. Олдиндан ўзингиз белгилай олмайсиз. Сиз ҳеч қачон “Худо ҳозир менинг олдимга келади, Унинг ҳузури мен билан бўлади” деёлмайсиз. Ҳеч қачон. У Ўзи истаган вақтда содир бўлади. Бу қанча вақтда содир бўлади? Буни ҳеч ким билмайди. Сиз билан биз Унинг кимлигини ва ҳаётимизда қилаётган ишларини инкор қила олмаслигимиз учун Ўзини намоён қилишни истайди. Бу нарсаларни ҳаёлимдан ўтказар эканман, У қадимда қандай ишлагани ҳақида ўйлаб қоламан. Яъни Худо ўтмишда нималар қилган?

Narrator 2 Бизнинг жамиятимиз, маданиятимиз ўзгарган бир пайтда Худо ўзгармаган. Маданиятларнинг ўзгариши ҳақида У ҳамма нарсани билади. Сим ихтиро қилинмаган пайтда ҳам электр жиҳозлари ҳақида билган. Бошқача айтганда, ҳамма нарсалар ҳақида билган. Бугунги кунда У Ўзининг ажойиб ҳузури орқали сизнинг ҳаётингизда ишлашни, сизга гапиришни, сизга Ўзини билдиришни ва сизга қувват беришни ҳоҳлайди. Ҳаётингизда Унинг ҳузурини ҳис қилиш қандай ажойиб! Ҳаётингизда Худонинг иродасига мос келадиган ишларни қилишингизда ҳеч қандай чегара мавжуд эмас. Хўш, У ўтмишда қандай ишлаган? Сал ортга қайтиб кўз ташласак, яна такрор айтаман, У ўзгармаган. Биз турли инсонларни бир қаторга териб, бу инсонлар бошқа одамлардан муҳимроқ, дейишимиз мумкин. Худода эса бундай гап йўқ. Чунки эсингизда бўлсин – қалбингизда яшаётган ўша Муқаддас Руҳ ҳар имонли кишининг қалбида ҳам яшамоқда.

Narrator 1Агар ер юзидаги ҳар бир имонли кишининг юрагини суғуриб олиб, бир жойга тўпласангиз, уларда ҳеч қандай тил, ранг, маданиятни тополмайсиз, фақат Худо бор. Биз ҳаммамиз бир хилмиз. Чунки бу юрак. Чунки бу инсон қалби. Худо мана шундай ишлайди. У бизнинг руҳимизда Ўзининг Руҳи билан ишлайди. Келинг, бу ҳақда ўйлаб кўрайлик. Мисол учун, Худо Мусога гапиргани ёдингиздами? Мусо қирқ йилдан бери саҳронинг нариги томонида яшаётган эди. У Мисрдан қочиб кетган, чунки Мисрлик аскарни ўлдириб қўйган эди. Саҳронинг нариги томонида қўй боқиб юрганида, ёнаётган бутани кўриб қолади. У бутага қараб туриб, унинг ёниб тугамаётганини сезиб қолади. Каломда Мусо у томонга қаради, дейилган. У йўлида давом этмади. “Кўзимга кўринди” демади. У ўгирилиб қаради ва шу пайт Худо унга “Мусо, Мусо” деди. Шунда Мусо тўхтади. Бу ҳикояни биласизлар – Худо унга оёқ кийимини ечишни буюрди.

Narrator 2 Оёқ кийимингни еч. Сен турган жой муқаддас, деган. Бу ерда Худо нима қилди? У маҳсус йўл билан Мусога Ўзини зоҳир қилди. Бизнинг ҳаётимизда ҳам ёнаётган буталар учрайдими, дейишингиз мумкин. Мусо кўрган бутани назарда тутяпсизми? Йўқ. Бироқ сизга мос келадиган хилини назарда тутган бўлсангиз, ҳа. Чунки Худо сизнинг ҳаётингизда ҳам нимадир қилишни истайди. У Мусога Ўзини ажойиб тарзда зоҳир қилди. Кейин унга “Мисрга боришингни ва Фиръавнга Менинг ҳалқимни озод қилишини айтишингни истайман” деди. Шундай қилиб, Худо Мусога топшириқ берди. Лекин олдин Мусога нимани юборди? Агар Мусо фақат овозни эшитганида, Мисрга борган бўлармиди? Менимча йўқ. Биз инсонлар кўрган нарсаларимизга кўпроқ ишонамиз, шунинг учун ҳам Худо Мусога Ўзини ёнаётган бута ичида намоён қилган бўлса ажаб эмас. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янада кўпроқ маълумотлар олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top