Ассалому алайкум азиз биродарлар, биз Худони кўролмаймиз, лекин қўли билан қилинган Унинг ишларини кўроламиз. Ўтган мавзуларимизда бизга Муқаддас Китоб Худони – Унинг фазилатларида ва Унинг одамларга муносабатида очиб бериши тўғрисида гапирган эдик.
Бу мавзумизда биз, Муқаддас Китоб Худо тўғрисида бизга нима деганини кўриб чиқамиз. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар китобининг 4боби 24оятида айтилганидек: «Худо – Руҳдир».
Руҳ ҳаётнинг ўзаги ва ҳаёт Берувчидир. Худо барча кўринар ва кўринмаснинг Яратувчиси экан, бу дегани, У – Ўз Яратганига ҳаёт берувчи ғайритабиий кучдир. Худо Руҳ бўлганлиги учун, агар У Ўзини кўринарли шаклда бизга очишни хоҳламаса, биз Уни кўролмаймиз.
Худо Ўзини инсониятга Ўз Ўғли Исо Масиҳ орқали очди Худо Ўзини инсонга Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ сифатида очди, якка моҳиятдаги учта Шахс, биз буни Муқаддас Учлик деб атаймиз.
Бу ҳақда кўп маротаба Муқаддас Ёзув гувоҳлик беради: «Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар»-деб ёзилган Матто Хушхабар китобининг 28 боби 29 оятида.
Худо тўғрисида кўпроқ билиш учун, Муқаддас Ёзув бизга очиб берганчалик, Унинг хислатлари ва таърифини ўрганишимиз керак. Худо муҳаббатдир, Худо муқаддас, ҳақгўй, қудратли, билгувчи ва чексиздир.
Келинг азизлар, шу таърифлари билан танишайлик. Чиқиш китобининг 34 боби 6 ва7 оятларида айтмоқда: «Раббий, Худо одам севгучи ва кўп раҳмдил, сабр-қаноатли ва кўп шафқатли ва ҳақиқийдир… айбни ва жиноятни ва гуноҳни кечиргувчи».
Азизлар яна Ваҳий китобининг 10 боби 6 оятида бизга айтанидек, Худо – мангу Худо. Фаришта «Осмон ва ундаги борлиқни, ер ва ер устидаги борлиқни, денгиз ва унинг ичидаги борлиқни яратган, абадул-абад барҳаёт бўлган Парвардигор ҳақи қасам ичиб».
Бу бир нечта биз Муқаддас Китобдан келтирган оятлар – Худонинг таърифидан катта бўлмаган бўлагидир, лекин улар Худо – буюк, ҳамма нарсага қодир Худолигини ва шу билан бирга – шафқатли Худо ва раҳм қилувчи эканлигини кўришга ёрдам беради.
У Ўзининг яратгани – биз билан мулоқот қилишни хоҳлайди. Агар сиз Худонинг хислатлари тўғрисида кўпроқ билишни хоҳласангиз, бугунги мавзумиз сиз учун жуда фойдалидир.
Масалан, Саноларни ўқинг ва у ердан топган Худонинг таърифларини ёзиб олинг. 102 ва 138 Саноларда – иккисида ҳам Худонинг хислатларининг баёни тўла ва биз тўғримизда Унинг қанчалик ғамхўрлик қилаётгани ҳақида айтилмоқда. Азизлар шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.