3:18

Чин юракдан Унга бўйсунсангиз Худо табассум қилади

MP3

Салом азизлар. Сув тўфонидан бутун дунё ҳайвонот оламини асраб қолиш мантиқга ва икир чикирларга кўпроқ этибор беришни талаб қилди. Ҳар бир нарса худди Худо белгилаганидек бўлиши керак эди. Худо “Нуҳ, ўзинг ҳоҳлайдиган эскироқ кема ясайвер” демади. У ўлчов, шакл, ишлатиладиган материаллар ва қайси турдаги ҳайвонларни олиб чиқиш кераклигигача аниқ кўрсатиб берди. Муқаддас Калом бизга Нуҳнинг муносабатини айтади, “Худо нимаики буюрган бўлса, Нуҳ ҳаммасини худди шундай бажо келтирди.”(Ибтидо 6:22). Нухнинг бутунлай ишониши ва унинг аниқ ишонганлигига эътибор беринг. Бу бутун юракдан ишонишдир. Ажабланарли эмаски Худо Нуҳга табассум қилди. Агар Худо сизга катта кема ясашни айтганида, сизда бирқанча саволлар, қаршиликлар ва иккиланишлар бўларди? Нуҳда эса бўлмаган.

У Худога чин қалбидан ишонди. Бу дегани ҳеч шубҳа ва иккиланмасдан Худо сўраган нарсани бажаришдир. “Мен бу ҳақда ибодат қиламан” деманг. Сиз уни ҳеч шубҳа қилмасдан бажаринг. Чунки ҳар бир ота она биладики кечиктирилган бўйсуниш аслида бўйсунмасликдир. Худо сизга бирор тушунтириш ёки сабаб кўрсатишдан қарздор эмас. Тушуниш кутиб туриши мумкин, лекин бўйсуниш кутиб турмайди. Дарҳол бўйсуниш сизга Худо ҳақида бутун умр Муқаддас Каломни муҳокама қилгандан кўра кўп нарсани ўргатади. Аслида, агар аввало бўйсунмасангиз баъзи бир амрларни тушунолмайсиз. Бўйсуниш тушунишни очиб ташлайди. Кўпинча биз Худога қисман бўйсунишни таклиф қиламиз. Биз бўйсунишимиз керак бўлган амрларни танлаб олишни ҳоҳлаймиз. Биз яхши кўрган ва бўйсунмоқчи бўлган амрларни рўйхатини тузамиз ва шу билан бирга маъносиз, қийин, азиз ва нотаниш амрларни эътибордан четда қолдирамиз.

Мен жамоатга бораман, аммо ўнлик бермайман. Мен Инжил ўқийман лекин мени ранжитган инсонни кечира олмайман. Аммо қисман бўйсуниш бўйсунмасликдир.

Чин юракдан бўйсуниш хурсандчилик билан адо этилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худовандга хурсандчилик билан хизмат қилинг”(Забур 99:2). Бу Довуднинг муносабати эди, “Эй Худованд, Қонун қоидаларингни йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!”(Забур 118:33). Ёқуб Масиҳийларга шундай деган, “Кўряпсизларки, инсон фақат имони туфайлигина эмас, балки хайрли ишлари туфайли ҳам оқланади.” (Ёқуб 2:24). Калом аниқ кўрсатиб турибдики сиз ҳеч қачон ўз нажотингизга эриша ололмайсиз. У сизнинг ғайратингиз эмас, балки фақатгина иноят орқали амалга ошади. Аммо Худонинг фарзанди сифатида бўйсуниш орқали самовий Отангизга мамнуният келтира оласиз. Ҳар бир бўйсуниш ҳаракати бу улуғлаш ҳаракати ҳамдир. Нега бўйсуниш Худога шунчалик ёқимли?

Чунки бу сизни Уни жуда севишингизни билдиради. Исо шундай деган, “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.”(Юҳанно 14:15) Қачонки биз узлуксиз улуғласак ва шукрона айтсак Худо табассум қилади. Қалбан биров сизни улуғлаши ёки мақташини ҳис қилишингиздан бошқа яхшироқ нарса йўқ. Худо ҳам буни севади. Биз ўзимизнинг мақтовларимиз ва миннатдорчиликларимизни намойиш қилганимизда Худо севинади. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top