2:54

Мехрибон Худо 04

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худони ҳеч нима ҳайрон қолдирмайди, ҳеч нарса Унинг режаларини бузолмайди, мақсадаларига ҳеч нима ҳалақит беролмайди;

Шунингдек ҳеч нима Унинг назоратидан четда қолмайди. Унинг ҳукмронлиги мутлақдир. Худо ҳамма нарсани олдиндан белгилаб қўйган бўлса, барчаси шак- шубҳасиз амалга ошади.

Ҳукмронлик — Худонинг борлиғи ва табиатидаги энг муҳим нарса. Агар У Ҳукмрон бўлмаганида, Худо бўла олмас эди. Муқаддас Китоб, содир бўлаётган ҳамма нарса Худонинг назорати остида эканлигини айтади.

Агар Худо бизга бирон буйруқ берса, уни бажара олишимиз учун иложини ҳам беришини Мусо пайғамбар ҳам биларди. Хеч қачон Худо бизнинг азоб чекишимиздан ҳузурланмайди, аммо бошимиздан ўтадиган хамма нарса Худо иродаси бўйича режалаштирилган бўлса, У бизни қайғулардан асрайдими, йўқми, бундан қатъий назар буларнинг ҳаммаси бизнинг яхшилигимиз учун ва Ўзининг шуҳрати учун бўлганидан Худо ҳузур топади.

Азизлар, агар яқинроқ назар ташлайдиган бўлсак, Худонинг ҳукмронлиги бизга шуни ўргатадики, ҳақиқий бахтиёрлик Худонинг мақсадини эмас, Унинг борлиғини тушунишдан, ваъдаларига бўлган ишончдан, Унга суянишдан ва Унда нима қилишни ва қилётгани яхши эканлигини билган Худода тасалли топишдан келишини ўргатади.

Азизлар, мавзумизнинг ушбу бўлимида ким ҳақида гапирилган бўлса, ҳаммаси мураккаб муаммоларга дуч келганлар, келишмовчиликларни ҳал қилганлар ва бугунги кунда ҳам долзарб бўлган ғамташвишларни енгиб ўтганлардир.

Қийинчиликларга қарамасдан, яшашда давом этишга уларга нима ёрдам берган? Ўз онгининг ва донолигининг чегараланганини тушуниш ва Худонинг азалий мақсадларига итоат этиш учун уларга биринчи ўринда беозорлик ёрдам берди.

Ибодат, тушуниш ва тажриба орқали улар бутунлай Худо ҳукмронлигига ишонишни ўргандилар. Ҳаттоки, ақл бовар қилмайдиган маҳрумлик ва адолатсизликни ичида бўла туриб, Худо уларни Ўз назоратида ушлаб туришига ва абадий севги билан севишига ишонардилар.

Бу ишонч эса уларни ечимсиз масалаларнинг оғирликларидан озод этар, эзаётган қўрқув ва шубҳларни енгиб ўтишга ёрдам берарди. Бу ишонч Худонинг раҳмшафқатини қабул қилиш учун юракларини очарди ва яхшилик қилиш учун эркинлик берар, бу яхшилик билан улар Худо берган синовга жавоб берардилар. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top