2:42

Худога буйсyниш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худога таслим бўлиш пассив ён бериш, ҳалокат ёки дангасалик учун узр сўраш эмас.

Бу мартабани қабул қилиш эмас. Бу умуман тескари маънони англатиши мумкин: қурбон бўлиш ва ўзгариши керак бўлган нарсани ўзгартириш учун азоб чекишдир. Худо кўпинча таслим бўлган одамларни Ўзи учун жанг қилишга чақиради.

Таслим бўлиш қўрқоқ ва латта кишилар учун эмас. Шунга ўхшаш, бу нисбий тафаккурдан воз кечиш ҳам эмас. Худо сизга берган онгни бекорга сарфламайди. Худо Унга хизмат қиладиган роботларни хоҳламайди.

Таслим бўлиш сизнинг шахсиятингизни сиқилиши эмас. Худо сизнинг ягона шахсиятингизни ишлатилишини хоҳлайди. Таслим бўлиш уни қисқартириш ўрнига, аксинча кучайтириши даркор.

Бир таниқли биродаримиз шундай деган эди: “Худога бизни бошқаришига қанчалик йўл қўйсак, шунчалик биз ўзимиздек бўламиз, чунки бизни У яратган. Худо биз улардек бўлишни хоҳлаган кишиларни ҳам яратган.

Мен қачонки Масиҳга қайтсам, Унинг шахсиятига ўзимни топширсам, шунда ўзимнинг ҳақиқий шахсиятимга эга бўлишим мумкин.” Таслим бўлиш бўйсунишда аниқ намоён бўлади.

Сиз У сўраган барча нарсага “ҳа Раббим” деб айтаверасиз. “Йўқ Раббим” дейиш қаршиликни билдиради. Сиз Исога бўйсунмасангиз Уни Раббим деб чақиролмайсиз. Туни билан балиқ тутолмагандан сўнг Симун Исо ундан яна бир бор сўраганда бўйсунди: “Устоз, бизлар туни бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик.

Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман…”- деди Луқо китобининг 5 боби 5 оятида. Таслим бўлган кишилар Худога Унинг гапи маъносиз туюлса ҳам бўйсунадилар.

Бутунлай таслим қилинган ҳаётнинг бошқа кўриниши ишончдир. Иброҳим қаерга бораётгани ноаниқ бўлганда ҳам Худога эргашди. Ҳанна ўзи билмаган вазиятда Худонинг аниқ вақтини кутди.

Мария қандай бўлишини билмаган ҳолда мўъжиза кутди. Юсуф вазиятлар нима учун шундай содир бўлаётганини билмаган ҳолда Худонинг мақсадига ишонди. Ушбу кишиларнинг ҳар бири ўзларини Худога тўлиқ таслим қилганлар.

Азизлар, биз қачонки бирор юмушни одамларни ишлатиш, кун тартибимизни мажбурлаш ва вазиятни бошқариш орқали эмас, балки Худо ҳал қилишига ишонганимизда Худога таслим бўлганимизни биламиз. Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз ниҳоясига етади. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top