2:42

Худога буйсyниш 04

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродар, сиз Худони улуғлаш учун яратилгансиз ва агар буни амалга оширмасангиз, ҳаётингизни топшириш учун бошқа нарсалар, яъни бутлар яратасиз.

Сиз нимага таслим бўлишни танлашда эркинсиз, аммо унинг натижаларини танлашда эркин эмассиз. Стенли Жонс шундай дейди: “Агар сиз Масиҳга таслим бўлмасангиз, сиз тартибсизликларга таслим бўласиз.”

Таслим бўлиш яшашнинг энг яхши йўли эмас, бу яшашнинг ягона йўлидир. Бошқа ҳеч нарса иш бермайди. Бошқа ёндашишларнинг ҳаммаси норозилик, хафагарчилик ва ҳалокатга олиб келади.

Муқаддас Каломнинг Кинг Жеймс версиясида таслим бўлиш “сизнинг маъноли хизматингиз” деб аталган. Бошқа версия буни “Худога хизмат қилишнинг энг муносиб йўлидир,” деб таржима қилган.

Ҳаётингизни таслим қилиш ахмоқона ҳиссиёт импулси эмас, балки обдон ўйланган, фикр қилинган ҳаракат бўлиб, сиз ҳаётингиз билан бажара оладиган энг маъноли ва муносиб нарсадир.

Шунинг учун Павлус айтган: “Лекин хоҳ ватанда, хоҳ ғурбатда жойлашсак, Раббимизга мақбул бўлиш учун жонбозлик қиламиз.” 2 Коринфияликларга мактубининг 5 боби 9 ояти.

Азиз дўстим, сизнинг Худога “ҳа” деган вақтларингиз сизнинг энг доно вақтларингиз ҳисобланади. Баъзида йиллар ўтиб шу нарсани тушунасизки, ҳаётингизда Худонинг марҳаматига тўсқинлик қилаётган нарса бу бошқалар эмас, балки ўзингиз эканингиз, ўз хоҳишингиз, қайсар мағрурлигингиз ва шахсий орзуларингиздир.

Сиз ўз режаларингизга диққатингизни қаратган ҳолда ҳаётингиздаги Худонинг мақсадини амалга ошира олмайсиз. Агар Худо Ўзининг ишини сизда бажармоқчи экан, бу шу нарса билан бошланади.

Буларнинг ҳаммасини Худога беринг: ўтган пушаймонларингиз, ҳозирги муаммоларингиз, келажакдаги орзуларингиз, сизнинг қўрқувингиз, ҳаёлларингиз, ожизлигингиз, одатларингиз, яраларингиз ва хуморларингиз.

Исо Масиҳни ҳайдовчи ўриндиғига қўйинг ва рулдан қўлингизни олинг. Асло қўрқманг. Унинг назоратидаги ҳеч бир нарса назоратдан четга чиқолмайди. Масиҳ бошчилигида ҳар бир нарсани ҳал қила оламиз.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top