2:58

ҲАЁТ МАҚСАДИ ЖУМЛАСИ НИМА ЎЗИ?

MP3

“Инсонларнинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади.”

(Ҳикматлар 19:21) Салом азизлар. Мақсад билан яшаш ҳақиқатан яшашнинг ягона йўлидир. Кўп кишилар ҳаётда уч асосий масалаларда қийналадилар. Биринчиси ким эканликларини билиш, яъни ўзликлари: “Мен кимман?” Иккинчиси муҳимликлари: “Мен муҳимманми?” Учинчиси таъсирликлари: “Ҳаётдаги ўрним нима?” Ушуб уч саволга жавоб Худонинг ҳаётингиздаги беш мақсадида айтиб ўтилган. Иккинчи қаватдаги уйда Исо шогирдлари билан хизматига хулоса қилар экан, У намуна тариқасида шогирдларининг оёқларини ювди ва шундай деди, “Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар.” (Юҳанно 13:17)

Худо сиздан нима қилишингизни ҳоҳлашини билган вақтингизда, уни амалга оширганингизда марҳамат келади. Ҳаётингизда бажаришингиз мумкин бўлган бир қанча “яхши” ишлар бор, аммо Худонинг мақсадлари сиз бажаришингиз шарт бўлган ишлардир. Афсуски, чалғиб кетиш ва муҳим нарсани унутиш жуда осондир. Нима муҳимлигидан оғиб кетиш ва секин асталик билан мақсаддан четлашиш осондир. Бунинг олдини олиш учун ҳаётингиз учун мақсад жумлани тузиб, уни мунтазам такрорлаб туришингиз керак.

ҲАЁТ МАҚСАДИ ЖУМЛАСИ НИМА ЎЗИ?

Бу Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини қисқартирилган жумласидир. Ўзингизни сўзларингизда Худонинг ҳаётингиздаги беш мақсадига бағишланишингиз жумласини тузиб чиқинг. Мақсад жумласи вазифалар рўйхати эмасдир. Вазифалар вақтинчаликдир; мақсадлар эса абадийдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованднинг нияти эса боқий туради, Наслдан-наслга жорий бўлади Унинг дил муроди.”(Забур 32:11)

Бу сизнинг ҳаётингизни йўналтирадиган жумладир. Мақсадингизни қоғозга ёзишингиз сизни ҳаётингиздаги йўлларингизни аниқроқ ўйлашга ундайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сўқмоқларингни тўғрилагин, барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин.”(Сулаймон Ҳикматлари 4:26) Ҳаёт мақсади жумласи фақатгина сиз вақтингизни, ҳаётингизни ва пулингизни қандай сарфламоқчи эканлигингиз эмас, сиз нима қилмаслигингиз кераклигига ҳам ишорадир. Сулаймон ҳикматларида шундай дейилади, “Фаҳм-фаросатли инсон доноликка қарайди, нодоннинг кўзи эса дунёнинг нариги четида.”(Сулаймон Ҳикматлари 17:24)

Бу сизга “муваффақият”ни аниқлаштирувчи жумладир. Бу сизга дунё айтгани эмас, сиз ишонганингиз муҳимлигини айтади. Бу қадрятларингизни аниқлаштиради. Павлус шундай деган эди, “Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар.”(Филиппиликларга 1:10)

Бу ролингизни аниқлаштирувчи жумладир. Сизда ҳаётингизнинг турли босқичларида турлича ролингиз бор, аммо мақсад ҳеч қачон ўзгармайди. Улар сизнинг энг катта ролингиздан ҳам буюкдир.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top