Ассалому алайкум азиз биродарлар. Aзиз биродарлар, бир куни Раббимга шундай нола қилдим, “Нима учун мен шундай кулфатга дучор бўлишим керак?Ахир, нима учун мен, Раббим?” Кейин эса секин-секин Унинг юмшоқ овозини эшита бошладим: “Сен улуғлашнинг фойдалари тўғрисида ёзяпсан-ку.
Мен ёзаётган нарсаларинг ҳақиқат эканлигини шахсан билишингни ва ҳис қилишингни истайман”. Руҳнинг тилида улуғлашдан топган буюк марҳаматни ўз тажрибамдан ва Худонинг Каломидан тасдиқлашимга рухсат беринг.
Улуғлашни давом эттираверганимдан кейин мендаги босим ва афсус-надоматлар кетди, юрагимдаги азоб тўхтади ва юзимга яна табассум югурди. Муқаддас Руҳ бизни Отамиз Худонинг ҳузурига кирита олади.
Муқаддас Руҳ бизга шафоат қилишни ўргатади. У бизни қўрқувдан озод қилади ва қудрат, севги беради ва ўз-ўзимизни бошқаришни ўргатади. У бизга Худонинг шуҳрати билан улушимиз борлигига умид қилишни эслатиб туради.
“Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб тошади”. Руҳда улуғлаш бизни ҳаётий муаммолардан узоқда сақлайди.
Ҳамма нарсани бошқариб турган Абадий Худога умид боғласак, албатта тасалли топамиз. Худованд улуғланишга чиндан муносиб деб улуғлаш қанчалик гўзал кўринади.
Номаълум тилларда улуғлаганимизда биз Худовандни юксалтирамиз ва Унинг яхшилигини олқишлаймиз. Агар ҳалигача Муқаддас Руҳга чўмдирилишнинг ажойиблигини ҳис қилмаган бўлсангиз, ҳозироқ Раббимиздан бу ҳақда сўранг.
У буни ҳар бир имонлига ваъда қилган. Худовандни ибодатда бир сўз ҳам айтмасдан қандай улуғлаш мумкин? Бунинг нафақат иложи бор, балки баъзида гапирмасдан ибодат қилиш ҳам керак.
Жим туриб ибодат қилганда икки нарса содир бўлади. Биринчиси, биз ички ўйларимизни Раббимизга айта оламиз. Уларни бошқа ҳеч ким била олмайди. “Эй Худованд, Сен мени синадинг ҳамда билиб олдинг.
Ўтириб туришларимни Сен биласан, хаёлларимни узоқдан англайсан. Бирон гапни айтмоққа тилим бормасдан, Сен ҳаммасини биласан, эй Худованд”-деб ёзилган Забур китобининг 138 бобида.
Иккинчиси, жим турганимизда яна бир муҳим нарса содир бўлади. Бу вақтда ўзимиз ҳам “Уни кутишга” тайёр бўламиз.“Уни кутиш”нинг маъноси Унинг бизга гапиришини танавий томондан ҳам руҳий томондан ҳам жим туриб кутамиз.
Шу билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Хайр саломат бўлинг.