3:35

Оқибатлар

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётнинг ўзи жуда катта муаллим. Аммо кўп ҳолларда ҳаётдан нотўғри сабоқ олишимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Энг тўғри сабоқни фақат Худодан оламиз. Бу ҳақда Галатияликлар 6 боб, 7- оятда ҳам ёзилган. Ҳўш, у ерда нима ёзилган? Нима эксанг, шуни ўрасан, деб ёзилган. Бу оят мана шундай нотўғри қилинган қарорларни энг яхши изоҳи, чунки бу ҳақиқат, яъни биз нима эксак шуни ўриб оламиз, аниқроғи бироз вақтдан кейин экканимиздан ҳам кўпроқ ўриб оламиз. Бу нарса ўзгартириб бўлмайдиган илоҳий қоидадир. Оддий сабабга кўра биз қоидани ўзгартиришни истамаймиз, агар бу қоида ўзгарса, ҳаммамиз очликдан ўлиб кетамиз, чунки деҳқончиликнинг бу қоидаси ҳақиқатдир. Биз нима эксак, бироз вақт ўтиб экканимиздан анча кўпроқ ҳосил ўриб оламиз. Демак, бу қоида ҳатти-ҳаракатларимиз, қилаётган ишларимиз ҳамда айтаётган сўзларимизнинг оқибатлари ҳақида бизни огоҳлантиради.

Чунки нима эксак, шуни ўриб оламиз. Буни ҳақиқатлигини билган ҳолда биз нима экамиз? Бундан келиб чиққан ҳолда ҳаётга ва Худога муносабатингиз қандай? Унинг жамоатига муносабатингиз-чи? Ўзингизга, ҳаётингизнинг қадр-қимматига, саломатлигингизга, фарзандларингизга ва келажагингизга муносабатингиз қандай? Бошқача айтганда, қарорларни қандай омилларга асосланиб чиқарасиз? Қарор чиқаришда Худодан “Сенинг ироданг нима?” деб сўрайсизми? Унинг иродасини билганингизда нима бўлишидан қатъий назар Унга итоат қиласизми? Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Адан боғида Одам Ато ва Момо Ҳавода ҳам танлаш имконияти бор эди ва улар танловни амалга оширишди. Агар Одам Ато ва Момо Ҳавода вақтни ортга қайтаришни ёки бу танловнинг оқибатини кўриш имкони бўлганида эди, улар ҳеч қачон бу таъқиқланган мевани емаган бўлардилар. Ҳеч қачон! Бутун Исроил ҳалқини мисол қилиб олайлик.

Улар Мисрда қул бўлган вайтда Худо уларни қулликдан озод қилди. Уларни Синай тоғига олиб келиб, Мусо орқали қонун берди. Саҳро орқали олиб ўтиб, Ўзи ваъда қилган юрт чегарасигача олиб келди. Исроил ҳалқи сут ва асал оқиб ётган юртга киришга тайёр эдилар. Бу юрт улар учун Худо ваъда қилган ер юзидаги жаннат эди гўё. Чунки Худо ваъда бериб, “Бу юртни Мен сизларга бердим” деган эди. Худо аллақачон уларга ваъда бериб, бу юртни уларга берган эди. Бу аллақачон ҳал бўлганди. Шундай қилиб, Мусо ўн иккита айғоқчини ваъда қилинган юртни текшириб келиш учун юборди. Aйғоқчилар қайтиб келгач, улардан ўнтаси салбий ҳабарни айтишди. Фақат Ёшуа ва Ҳолиб “Биз бу юртни эгаллай оламиз. Тўғри, бу юртнинг одамлари баҳайбат ва деворлари баланд экан, лекин биз уни босиб ола оламиз” дейишди. Нима учун? Чунки Ёшуа бу билан Худо бу юртни аллақачон уларга берганини эслатаётган эди.

Ўша тунда ҳалқ Мусо, Ёшуа ва Ҳолибни тошбўрон қилмоқчи бўлдилар. Тун бўйи оҳ-нола қилиб, Мисрга қайтиб кетиш ҳақида гаплашдилар. Нақадар тентаклик! Шундай қилиб, улар Худога итоат қилмаслик йўлини танладилар. Ҳўш, оқибати нима бўлди? Ёши йигирма бешдан ошган эркакларнинг ҳаммаси оламдан ўтгунича қирқ йил чўлда сарсон-саргардон кезиб юришди. Мисол қилиб шоҳ Довудни олинг. Бир куни тушдан кейин у ўз қўшини билан жанг майдонида бўлишни ўрнига қасрда қолди. Қаср айвонида айланиб юриб, деразадан ташқарига қараб, Ботшеванинг чўмилаётганини кўриб қолди. Агар шу пайт у ақлини ишлатиб, тўғри қарор чиқарганида эди, шартта ортига ўгирилиб, ичкарига кириб кетган бўларди. У эса аксинча бутун ҳаётига татийдигин қарор чиқарди. Агар бу аёл билан ўтказадиган бир кеча бутун келажагига ёмон таъсир қилишини билганида эди, ҳеч қачон бу қабиҳликни қилмаган бўларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top