3:16

Болаларнинг ўсишига ёрдам 78

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Дунёдаги ҳар бир инсон нажотга муҳтождир. Раббимиз Исо Масиҳ шунинг учун ҳам бир инсонга нажот бериш учун кўплаб масофаларни босиб ўтар эди.

Худди шундай воқеа яна юз берди. Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг шогирдлари билан Яхудиядан Жалила томонга олиб борадиган чанг кўчалардан боришар эди. Бизга маълумки, Жалила — Исо Масиҳ ўсиб улғайган вилоятдир. Жалилага эса Самария орқали қисқа йўл билан тезроқ борса бўлар эди. Албатта Раббимиз ва Унинг шогирдлари чанқоқ ва оч қолишган эди.

Шогирдлар шаҳарга егулик излаб кетдилар. Исо эса бир қудуқ ёнида ўтириб дам олди. Шу пайт қудуқ ёнига бир кўза кўтарган аёл ташриф буюрди. Айнан шу пайтда қудуқдан сув оладиган пайт эмасди. Балки бу аёл бошқалар билан бирга келишни истамагандир.Чунки у аёл гуноҳкор табиат билан яшар эди. Аёл қудуқ ёнига етиб келди-да идишларини сувга тўлдириб тезроқ ортига қайтмоқчи бўлди.

Шу пайт Раббимиз аёлдан сув сўради. Ҳурматли болалар, ўша пайтда яхудийлар билан самарияликлар бир бирлари билан алоқа қилмасди. Худога шукур, ҳозирги кунда ҳамма миллатлар тенг хуқуқли. Аёл балки қўрқиб кетгандир. Шунда самариялик аёл Раббимизга, сен яхудий бўлсанг қандай қилиб мендан сув сўраяпсан? — деди. Раббимиз Исо унга, агар сен билан ким гаплашаётганини билганингда эди сен ўзинг ундан сув сўраган бўлар эдинг.

Шунда Исо Масиҳ аёлнинг барча гуноҳ ишларини фош қилди. Бироз бўлиб ўтган суҳбатдан сунг, албатта самариялик аёл Раббимиз Исо Масиҳ олдида барча гуноҳлари учун кечирим сураб тавба қилди. Аёл шу ондаёқ ўзи яшайдиган жойга бориб бошқаларга бўлиб ўтган воқеа ҳақида сўзлаб берди. Албатта халойиқ Раббимиз Исо Масиҳ билан учрашишни хоҳлашар эди.

Барча одамларга бу бўлиб ўтган воқеа жуда қизиқ эди. Шунинг учун ҳам ҳамма аёл ортидан қудуқ томонга қараб йўл олдилар. Бориб қўрдиларки, аёлнинг барча айтганлари рост экан. Шунинг учун ҳам улар Раббимиз ва шогирдларини ўз шаҳарларига таклиф қилишди. Раббимиз ва шогирдлар эса бу таклифни хурсандчилик билан қабул қилишди-да, икки кун шу шаҳарда барча инсонларга Худованднинг абадий ҳаёти ҳақида гапириб бердилар.

Азиз болалар, Раббимиз ушбу бўлиб ўтган воқеа орқали айтмоқчики,барча инсонлар Худованднинг абадий ҳаётига муҳтождирлар. Нажот фақат айрим миллатлар учун эмас, балки барча халқлар учундир. Азизлар, балки орамизда кимнидир унчалик ёқтирмайдиган инсонлар ҳам бўлиши мумкин. Раббимиз Исо Масиҳ эса бизларга севги ҳақида ҳам гапиряпти. Умуман бир бирлари билан алоқа қилмайдиган икки халқ орасида ҳам Раббимиз ўз севги уруғини сочди.

Бугунги кунда ўз яқинларимиз ва дўстларимизга Худованднинг абадий ҳаёт хақидаги Хушхабарини етқазиш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Келаси эшиттиришларимизгача хайр омон бўлинг, азиз болажонлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top